Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ОЧЛ. «Локомотив» – «Ал Иттиҳод» билан учинчи марта куч синашади

Баҳо:
+ | -

9 апрель куни “Локомотив” Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувини ўтказади.

“Темирйўлчилар” Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида “Ал Иттиҳод” меҳмони бўлишади. “Қирол Абдуллоҳ” стадионида кечадиган баҳс маҳаллий вақт билан 20:45да бошланади.

Бу ҳар икки жамоанинг ўзаро учинчи тўқнашуви бўлади. Маълумки, 2016 йил ўтказилган Осиё чемпионлар лигасида ҳам “Локомотив” ва “Ал Иттиҳод” битта гуруҳдан жой олган ва ўшанда иккала учрашув дуранг натижа (1:1) билан якун топганди.

23 февраль куни ўтказилган Тошкентдаги баҳсда Сардор Мирзаев гол муаллифи бўлган. Меҳмонлар сафида Гелмин Ривас тўп киритган. Орадан бир ҳафта ўтиб Жидда шаҳрида жавоб учрашуви ўтказилган ва бу ўйин ҳам 1:1 ҳисобида якун топган.

Ўшанда Салли Мунтарининг голига захирадан майдонга тушган Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан тўп киритиб жавоб берганди. Шундан бери орадан вақт ўтди ва мана энди Осиё чемпионлар лигасининг учинчи мавсумига келиб жамоалар яна бир гуруҳдан ўрин олишди.

Ўтган вақт мобайнида “Локо” сафида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. 2016 йил “Ал Иттиҳод”га қарши майдонга тушганлардан Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Сервер Жепаров, Неманья Яничич, Санжар Шоаҳмедов, Шерзод Файзиев, Марат Бикмаев, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Жасур Ҳасанов каби футболчилар “темирйўлчилар” сафини тарк этишди. Жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган Тимур Кападзе футболчилик фаолиятига якун ясаб мураббийлик касбини бошлади.

Энди эртага жамоалар учинчи марта ўзаро куч синаб кўришади. Шуни айтиш лозим, эртанги ўйинга мухлислар киритилмайди. Чунки “Ал Иттиҳод” стадиони ОФК томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинган. “Қирол Абдуллоҳ” стадионида бўлиб ўтган “Ал Иттиҳод” – “Ал Райан” беллашувига ишқибозлар киритилмади. Эртанги учрашув ҳам шундай тарзда кечади. Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб беллашуви эса 22 апрелга белгиланган.

Қуйида 2016 йил Тошкентда ва Жиддада ўтказилган “Локомотив” – “Ал Иттиҳод” баҳсини фотосуратлар ёрдамида эсга оламиз.

photo_2016-02-23_20-47-17photo_2016-02-23_20-47-24photo_2016-03-02_17-54-30photo_2016-03-02_17-54-42photo_2016-03-02_17-54-21

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 22:54, 08.04.2019.
Ўқилди: 2189 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.