“Барселона” президенти Хосеп Мария Бартомеу бир вақтлар Каталония клуби Поль Погбани сотиб олишлари мумкин бўлганлигини айтди.
“2015 йил Погба “Ювентус”да ўйнарди. Биз Турин клубидан агарда Полни сотиб юбормоқчи бўлишса биринчи бўлиб бизга мурожаат қилишларини айтган эдик.
У “Манчестер Юнайтед”га ўтиши олдидан, улар бизга Погбанинг трансфер нархини маълум қилишди. Ўшанда Погбани сотиб олиш учун бизда бунчалик кўп маблағимиз йўқ эди.
Погба “МЮ”га кетди ва ҳозирда бу жамоани янада кучайтирмоқда, негаки у дунёнинг энг кучли футболчилиларидан бири”, - дейди Бартомеу Sport.es интернет нашрига берган интервьюсида.