Кириш Регистрация

Превью. «Насаф» – «Навбаҳор»

Баҳо:
+1 | -

Суперлиганинг 4-тур доирасида  Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Қаршида “Насаф” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур клублар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 44 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 22 тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган,  11та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 76-61, “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” 77 очкони,  “Навбаҳор” эса 44 очкони қўлга киритган. Ушбу клублар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 6:0 ҳисоби  Наманганда ва Қаршида қайд этилган.

“Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари бунгача Қаршида 22 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 18 тасида қаршиликлар зафар қучишган бўлса, 2та учрашувда наманганликлар ғалаба қозонишган, 2та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларда “аждарлар” “Навбаҳор” дарвозасини 52 марта ишғол этишган бўлса, “лочинлар” “Насаф” дарвозасига  19та тўп киритишган.

Қаршида бўлиб ўтган  ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” “Насаф”ни охирги марта 1999 йили мағлубиятга учратган. 2018 йили Қаршида ўтказилган учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:09, 09.04.2019.
Ўқилди: 2908 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик