Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

МДҲнинг энг қиммат футболчиси ким?

Баҳо:
+ | -

«Трансфермаркет» сайтининг маълумотларига таянган холда собиқ иттифоқ давлатлари орасидаги энг қиммат футболчилар 5 лигини эътиборингизга хавола этамиз.

Александр Зинченко

Украина терма жамоаси ва «Манчестер Сити» клуби футболчиси саналадиган футболчи 22 ёшда бўлишига қарамасдан, футбол оламида ўз сўзини айта олди. Гвардиола қўл остида ўсиб бораётган футболчи ҳозирда «Трансфермаркет» сайти томонидан 15 миллионга баҳоланмоқда. У унверсаллиги билан кўплаб мутахассисларни эътиборини ўзига қарата олди. Пеп уни майдоннинг исталган позициясида синаб кўрмасин, Зинченко ўзига билдирилаётган ишончни тўлиқ оқламоқда. Футболчи ўз устида ишлашда давом этса, келажакда унинг трансфер нархи ҳам кўтарилиб бориши аниқ

Андрей Ярмолинка

Яна бир Украина терма жамоаси аъзоси. Ҳозирда «Вест Ҳем» клубида ишлари ўзи кутганидек кетмаётган бўлсада, унинг қиймати Зинченконикидан 5 миллионга қимматроқ. Ермолинка бир неча йиллардан бери Украинанинг энг иқтидорли футболчиси саналсада, хали тўлиқ имкониятини кўрсата олганича йўқ. Унинг техникаси бразилиялик футболчиларни эсалтиб юборади. Афсуски, футболчи бироз «дангасалик касаллиги» билан «оғригани» сабабли, ўз устида кам ишламоқда. Натижалар ҳам шу сабаб пасайиб кетаётган бўлса, ажаб эмас.

Марио Фернандес

Москванинк «ССКА» клуби ҳимоячиси Россия паспортини олгач, кўплаб ОАВ футболчининг терма жамоада ўйнашига қаршилик қилишди. У эса, ҳеч нарсага эътибор бермай ўз ишини чин юракдан бажаришни бошлади ва тез орада мухлислар қалбини забт этди. Ҳозирда унинг трансфер суммаси 26 миллион еврони ташкил этмоқда. Марио ҳужумга тез-тез ўтиб турсада, ҳимояда бехато ўйин кўрсатади. Унинг ўйинларини бир нечта Европа грандлари кузатиб бормоқда. Тез орада бу футболчи бошқа чемпионатга йўл олиши ҳам ҳеч гап эмас.

Александр Головин

Россиялик футболчининг «Монако»да ишлари у қадар юришмаётган бўлсада, унинг имкониятлари ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Майдон марказида ўзини жуда яхши ҳис қила оладиган футболчи ҳар қандай клубда ўз ўрнини топиб кета олади. Ҳозирда уни ҳарид қилишни истаган жамоа 30 миллион евродан воз кечишига тўгри келади. Голавин ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса, тез орада бунданда кучлироқ клубга ўтиш учун унинг потенцияли етарли!

Генрих Мхитарян

Ўз вақида «Боруссия Дортмунд» клубида фантастик ўйинлари билан бир нечта топ клублар эътиборга тушган футболчининг АПЛ даги ишлари чакки эмас. У аввалига «Манчестер Юнайтед» сафида мухим голлари билан мухлислар ишончини қозонган бўлса, ҳозирда «Арсенал» таркибида ёрқин учрашувлар ўтказмоқда. Араманистонлик футболчининг трансфер суммаси 35 миллионни ташкил этади.

Унай Эмери Мхитарянга ишонч билдирмоқда ва ўз режаларида бор эканлигини бот-бот матбуотда эълон қилмода. Бу мавсум совринсиз қолган «Арсенал» кейинги мавсумда ўз ўйинини кучайтиришига Шубҳа йўқ. Сабаби, «Арсенал» тобора Мхитарян ва бошқа янги футболчилар ёрдамида янги даражага кўтарилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:26, 09.04.2019.
Ўқилди: 13804 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.