Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати поёнига етди.

Хоразмда ташкил этилган мусобақада 300 нафарга яқин ёш боксчи 15 та вазн тоифасида рингга кўтарилиб, мамлакатимизнинг энг сара ёш “чарм қўлқоп” усталари аниқланди. Чунончи, 10 апрель куни чемпионатнинг охирги жанглари бўлиб ўтди.

Тадбирнинг ёпилиш маросими ҳар галгидек, байрамона тарзда нишонланди. Тақдирлаш маросимида Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ва Хоразм вилояти бокс федерациялари, шунингдек, юртимиз боксининг таниқли вакиллари, фахрий меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ғолиблар сафидан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри, РОЗК ва “Динамо” жамоаларининг спортчилари жой олишди. Ғолиб ва совриндорларга тантанали тарзда олтин, кумуш ва бронза медаллари, диплом ва совғалар топширилди.

 

Мусобақа ғолиби, Хоразм вилояти терма жамоаси аъзоси Анвар Болтабоев шундай деди: –“Ёшигимдан боксга қизиқаман. Тўрт йилдирки, спортнинг ушбу тури билан шуғулланаман. Ҳозирда Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатининг 8-синфида таҳсил оляпман. Мамлакатимиз чемпионатида иккинчи марта қатнашишим. Олдинги сафар омадим чопмаганди. Бу мени янада жиддийроқ шуғулланишга ундади. Ҳаракатларим бесамар қолмади. Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлдим. Бундан жуда хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб, мусобақа ташкилотчиларига самимий миннатдорлик билдираман.”

 

Бокс бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган спортчилар:

 

42 кг. Ҳасан Ўрозалиев (Жиззах)

44 кг. Иброҳим Ишчонов (Хоразм)

46 кг. Рўзибой Мирзажонов (Андижон)

48 кг. Қобилжон Абдураҳимов (Наманган)

50 кг. Анвар Болтабоев (Хоразм)

52 кг. Даврон Раҳмонов (РОЗК)

54 кг. Фозилбек Абдуҳамидов (“Динамо”)

57 кг. Муроджон Қудратов (Жиззах)

60 кг. Темирхан Мақсетбоев (Қорақалпоғистон)

63 кг. Азизбек Тожиев (Қашқадарё)

66 кг. Абдулазиз Расулов (Андижон)

70 кг. Логин Петров (Навоий)

75 кг. Сарварбек Собиров (Тошкент вилояти)

80 кг. Абдуллажон Алмаматов (Тошкент шаҳри)

+80 кг.Жаҳонгир Зокиров (Жиззах)

Манба: Minsport
Киритилди: 12:18, 11.04.2019.
Ўқилди: 3350 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.