Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сайдулло Раҳматов: «Танқидни тўғри қабул қиламан»

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда Қаршининг «Насаф» клуби етакчи футболчиларни тарбиялаб, уни бошқа клубларга қўйиб юбориш бўйича бошқа жамоалардан ажралиб турибди.

Дейлик, ҳар мавсум «аждарлар» сафини қайсидир маҳоратли ўйинчи тарк этади. Айниқса, ўтган мавсум «Насаф» учун бу борада анча оғриқли кечди: Драган Черан, Жасур Ҳасанов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, Шерзод Аъзамов каби тажрибали футболчилар бошқа клублардан қўним топишди. Жорий йилги чемпионат бошида эса яна бир иқтидорли ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков ҳам «Пахтакор»га ўтди. Бир неча йиллар давомида Қарши жамоаси чап қанот ҳимоясида ўзини кўрсатган Сайдулло Раҳматов эса Миржалол Қосимов бошчилигида янгидан шаклланган АГМК клуби сафини тўлдирди. Албатта, бу ҳолат олмалиқликлар фойдасига ишлаганига шубҳа йўқ, зеро Раҳматовнинг салоҳияти ҳар қандай жамоани кучайтиришга етади. Coca Cola Суперлига 3-туридан ўрин олган АГМК - «Қўқон-1912» учрашуви арафасида Сайдулло Раҳматов билан интервью уюштириб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

 

- Сайдулло, АГМК жамоасидаги ички муҳит қай даражада?

- Шубҳасиз, барчаси юқори даражада. Футболчилар аҳил ва иноқ, муносабатлар аъло, ҳамма бир-бирини ҳурмат қилади. Ғалаба қозона олмаётганимизнинг эса ўзига хос бошқа сабаблари бор. Биласиз, мавсум бошида АГМК бош мураббийлигига тажрибали ва маҳоратли Миржалол Қўшоқович тайинланди. Бу, албатта, бир томондан хурсанд қилди. Лекин қўл остидаги янги ўйинчиларни ўрганиш, улар миясига ўз ғояларини сингдириш маълум вақтни талаб этади. Қолаверса, футболчилар ҳам янги шериклар билан майдонда ўзаро тил топишиб кетиши осон бўлмайди. Аста-секин вазият изга тушишига ишончим комил. Кўрасиз, кейинги турларда мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Ҳозир бу борада барча бирдек ишламоқда.

- 2-тур доирасидаги «Қизилқум»га қарши баҳсга тайёргарлик қандай бўлганди? Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганганмидинглар?

- Албатта, ҳар бир жамоа ўйин арафасида рақибининг турли жиҳатларини ўрганишга интилади. Табиийки, биз ҳам шундай қилдик ва навоийликларнинг кучли ва кучсиз томонларини билардик. Тезкор голдан сўнг ўзимизни йўқотиб қўймадик, охиригача курашдик. Ҳаттоки, ҳисобни қисқартиришга ҳам эришдик. Иккинчи бўлимда ҳам кўплаб ҳужумлар ташкил қилган бўлсакда, омад бизга эмас, мезбонларга кулиб боқди.

- Ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида рақиб жамоа таркибидаги легионерларга ҳам алоҳида эътибор қаратилдими?

- Ҳа, албатта. «Қизилқум»нинг хорижлик футболчилари ҳақида етарлича маълумотга эга эдик. Айниқса, Элгужа Григалашвилидан эҳтиёт бўлишимиз, уни тўпсиз қолдиришимиз талаб этилди. Лекин грузиялик легионер ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдаланиб, жамоаси ғалаба қозонишида муҳим роль ўйнади.

- Никарагуалик футболчи борасида ҳам етарли тасаввурга эгамидинглар?

- Тўғриси, бу футболчи сирли бўлиб турганди. У ҳақида деярли маълумот йўқ эди. Кўрдикки, яхши савиядаги ўйинчи экан.

- Аввалги фаолиятингизда кўплаб мураббийлар билан ишладингиз. Хўш, Миржалол Қосимов ўйин услуби билан бошқа ҳамкасбларидан фарқланар эканми?

- Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша ўйин фалсафаси бор ва Миржалол Қўшоқович ҳам бундан мустасно эмас. Биздан талаб қилинаётган футбол қисқа паслар, ҳар бир чизиқда кураш олиб боришга асосланади. Энг асосийси, футболчилар билан муносабатлари яхши. Талабчан, ҳар бир шогирдига белгиланган вазифа бажарилмагунича тиним билмайди.

- Танқидга қандай қарайсиз?

- Танқид яхши нарса. Чунки футболчининг айби ва нуқсонлари ўзига билинмайди. Атрофдан қаралганда эса яққол намоён бўлади. Шунинг учун асосли танқид ва фойдали маслаҳатларни тўғри қабул қиламан.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 12:53, 11.04.2019.
Ўқилди: 1774 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.