Кириш Регистрация

Жиу-житсу: Жаҳон кубогидан 15 та медаль билан

Баҳо:
+ | -
Жорий йил 10-12 апрель кунлари Таиланднинг Чанг Майи шаҳрида Жиу-житсу бўйича талабалар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.   Халқаро Жиу-житсу федерацияси (IJJF) ҳамда Халқаро университет спорт федерацияси (FISU) ташаббуси билан ташкил этилган спорт байрамида дунёнинг 20га яқин давлати спортчи талабалари иштирок этди.   Қувонарлиси, Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси мазкур нуфузли мусобақада илк бора қатнашган бўлишига қарамай энг яхши натижага эришди.   Ne Waza, Fighting, Duo system йўналишларида бўлиб ўтган муросасиз баҳслар якунида Умид Набиев, Феруз Усмонов, Нозимжон Одилов, Камолиддин Анорқулов, Азизбек Тоҳиров, Умид Раҳимовлар терма жамоамиз ҳисобига 6 та олтин медални қўшиб қўйди. Шунингдек, яна 4та кумуш ва 5та бронза медалига сазовор бўлган вакилларимиз умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўриндан жой олди.   Мезбонлар 1-ўринни, қозоғистонлик жиу-житсучилар эса 3-ўринни қўлга киритди.   Спортчиларимиз 16 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинади.
Манба: UZA
Киритилди: 13:24, 14.04.2019.
Ўқилди: 2107 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик