Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Легионерлар: Шомуродов жамоасига ғалаба келтирди, Рашидов Кака ўрнига захирадан майдонга тушди

Баҳо:
+ | -
Дам олиш кунлари легионерларимиз ўз клублари таркибида ўйинлар ўтказиб, турли натижалар қайд этишди.   Элдор Шомуродов Миллий терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов учун навбатдаги тур омадли келди. У Россия чемпионати 23-турида "Ростов" таркибида "Спартак" Москва жамоасига қарши ўйинда ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда 80-дақиқада захирадан майдонга тушиб, гол киритди. Унинг голи якунда "Ростов"га ғалаба келтирди - 2:1. Ушбу ғалабадан кейин "Ростов"нинг очколари сони 35тага етди. Улар мусобақа жадвалида 6-поғонада боришмоқда.   Сардор Рашидов Терма жамоамиз аъзоси Сардор Рашидов тўп сураётган Португалиянинг "Насьонал" жамоаси мамлакат чемпионатида у қадар муваффақиятли қатнаша олмаяпти. 29-турда "Насьонал" "Боавишта"га қарши сафарда ўйин ўтказди ва кичик ҳисобда мағлубиятга учради.Ҳамюртимиз мазкур ўйиннинг 75-дақиқасида бразилиялик Кака ўрнига захирадан майдонга тушди (Айтиш керакки, бу ўша машҳур Кака эмас, балки бошқа ёш футболчи). Ҳозирда "Насьонал" мусобақа жадвалида 16-ўринда бормоқда.   Виталий Денисов Виталий Денисов Россия чемпионати 23-турида "Крилья Советов" клуби таркибида "Рубин"га қарши 90-дақиқа тўп сурди. Ўйин "Крилья Советов" жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан кейин Денисов жамоаси 27 очко билан 11-поғонада бормоқда.   Достон Турсунов "Жей-лига 2" чемпионатида тўп сураётган Достон Турсунов 9-турда "Ренофа Ямагучи" сафида "Кагошима Юнайтед" жамоасига қарши тўлиқ 90-дақиқа ҳаракат қилди. Ўйин 1:0 ҳисобида "Ренофа" ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан кейин Турсунов жамоаси 8 очко билан 19-ўринда бормоқда.    Рустам Ашурматов Рустам Ашурматов "Кей лига-2" чемпионати 6-турида "Гвангжу" - "Даежон" учрашувида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.  Айни пайтда "Гвангжу" жамоаси мусобақа жадвалида 1-ўринда бормоқда.   Одил Аҳмедов Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган "Шанхай СИПГ" жамоаси Хитой чемпионати 5-турида "Ухань" клубига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.  Одил Аҳмедов мазкур ўйинда майдонга тушмади. "Шанхай" клуби айни пайтда мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.    Фозил Мусаев Фозил Мусаев тўп сураётган "Жубило Ивата" жамоаси "Жей лига" 7-турида "Шимицу" клубига қарши майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Мусаев бу ўйинда қатнашмади. "Жубило Ивата" мусобақа жадвалининг 14-поғонасида боряпти.   Икром Алибоев "Кей лига-1" чемпионати 7-турида терма жамоамиз аъзоси Икром Алибоев тўп сураётган "Сеул" жамоаси "Гангвон" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Икром Алибоев мазкур ўйинда майдонга тушмади. Ҳозирда "Сеул" мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. 
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 11:05, 15.04.2019.
Ўқилди: 7015 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик