Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

АПЛ. «Арсенал» ғалаба қозонди ва 4-ўринга кўтарилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" Англия премьер-лигасининг 34-тури доирасида "Уотфорд" клуби меҳмони бўлиб, қийин ғалабани қўлга киритди. Аслида, ушбу мавсум Унай Эмери шогирдлари сафар ўйинларида қийналишмоқда.

Баҳснинг 10-дақиқасида мезбон жамоа посбони Бен Фостернинг қўпол хатосидан кейин "Арсенал" ҳисобни очди. Дарвозабон ҳимоячи томонидан етказилган узатмани тезда тепиб юбормади. Обамеянг эса Фостерни таъқиб қилди ва посбондан тезроқ ҳаракат қилиб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан 1 дақиқа ўтиб Трой Дини рақиб футболчиси юзига тирсаги билан ургани учун майдондан четлатилди. Майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, бутун ўйин давомида "канонирлар"ни тахликада ушлаб туришди.

Айниқса, иккинчи бўлимда Адам Масина томонидан олис масофадан йўлланган зарба натижасида тўп дарвоза тўсинига тегди. Ундан бироз аввал Мхитарян жуда яқин масофадан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қила олганида, баҳсдаги интрига эртароқ сўнгган бўлиши мумкин эди.

"Арсенал" посбони Бернд Лено бир неча марта ўз жамоасини голлардан қутқарганини таъкидлаш лозим.

Шу тариқа, "Арсенал" ўз очколарини 66 тага етказиб, жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди. Шунча очко жамғарган "Челси" клуби қолганларга нисбатан 1та кўп ўйин ўтказган. "МЮ" ҳисобида эса 33та ўйиндан кейин 64 очко мавжуд.

Англия чемпионати, 34-тур
Уотфорд – Арсенал 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 10 Обамеянг.
Уотфорд – Фостер, Янмат, Кабаселе, Кэткарт, Мазина (Сема, 86), Фемения (Саксесс, 59), Капу, Дукуре, Хьюз, Дини, Грэй.
Арсенал – Лено, Мустафи, Мавропанос (Гендузи, 59), Косьельни, Монреаль, Торрейра (Озил, 46), Жака, Мхитарян, Рэмзи (Мэйтленд-Найлз, 68), Ивоби, Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Капу (54), Хьюз (86).
Четлатиш: Дини (11).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:08, 16.04.2019.
Ўқилди: 4289 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.