Лотореядан 155 млн рубль ютиб олган сахалинлик янги миллионер Камп Ноуга ташриф буюрмоқчи.
Хабарларга кўра, пенсионер Николай Кунгурцев "Барселона"нинг ўйинига ташриф буюрмоқчи ва Месси билан учрашмоқчи.
Миллионернинг гапига кўра, у дастлаб ютуқ чиққанига ишонмаган. Кейин эса унга қўнғироқ қилишган ва 155 млн рубль соҳиби бўлганини айтишган. У энди шахсий бизнесини очмоқчи.