Европа лигаси чорак финал босқичи доирасида Германиянинг "Айтрахт" клуби Португалиянинг "Бенфика"сини қабул қилиб, "камбэк" қилишга муваффақ бўлди.
Дастлабки ўйинда германияликларнинг бир футболчиси майдондан четлатилиши оқибатида "Бенфика" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Иккинчи ўйинда эса "Айнтрахт" ўзига керакли бўлган 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Европа лигаси. Чорак финал. Жавоб ўйини
Айнтрахт Ф Германия – Бенфика Португалия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 36 Костич, 2:0 – 67 Роде.
Айнтрахт Ф – Трапп, Абраам, Фалетт (Виллемс, 90), да Кошта, Костич, Роде (Торро, 86), Хасебе, Гачинович, Фернандес, Ребич, Йович (Гонсалу Пасиенсия, 76).
Бенфика – Влаходимос, Диаш, Гримальдо, Андре Алмейда (Жонас, 79), Жардел, Фейса, Самарис (Пицци, 70), Рафа Силва (Сальвио, 72), Жедсон Фернандеш, Жоау Феликс, Сеферович.
Огоҳлантиришлар: Абраам (74), Фалетт (78), Ребич (83), Жонас (90).
Биринчи ўйин: 2:4.