Арсен Венгернинг “Арсенал” жамоасидаги фаолияти давомида клуб кўплаб юлдузларни етиштира олди, аммо уларнинг барчаси ҳам “канонирлар” таркибида қолгани йўқ.
Лондонликлар ўзининг ёш иқтидорларини ажойиб усулда тарбиялашлари билан донг таратган. Шу сабабли ҳам кўплаб клублар унинг номини ҳурмат билан тилга олади.
Бугун Worldnews.uz ахборот агентлиги Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция чемпионатларида фаолият олиб бораётган собиқ “тўпчилар” ҳақида фикр юритади.
Жек Уилшир
Тан олиш керакки, у ҳақида аллақачон унутиб юборгансиз, тўғрими? Айни пайтда Уилшир Энди Кэролл билан биргаликда “Вест Хэм” шифохонасига келиб туради. Унинг фаолияти ажойиб тарзда давом этиб келаётганди. Аммо кутилмаган пайтда эски жароҳат ўзининг ҳамон мавжуд эканлигини эслатиб қўйди.
Асос таркибида 4 марта чиқиш қилган ва декабрда 5 дақиқа давомида қайтиш ўйинини кўрсатган Уилшир яна даволаниш учун юборилди. Шундан кейин унинг ўйинларда фаол иштирок этгани кузатилмади.
Айзак Хейден
Агар барчаси унинг қўлида бўлганида Айзак Хейден “Ньюкасл” учун чиқиш қилмаган бўларди. Сабаби у ўтган йилнинг ёз фаслида клубдан у ўзи сотиб юборишлари, шу орқали жанубий Уэльсдаги онаси ва қизига яқинроқ жойда яшаш истаги ҳақида айтганди. Аммо трансфер амалга ошмади, мавсумнинг биринчи қисмидан кейин эса унинг фаолияти бутунлай ўзгариб кетди.
Футболчи бугунги кунда ҳам яхши ўйин кўрсатиб келяпти. Январь ойида "Ньюкасл" "Манчестер Сити"нинг попугини пасайтириб қўйди. Пеп Гвардиола ўз футболчиларини рақибларнинг ярим ҳимоячиларига қарши муносиб ушлаб тура олмади. Бу ўринда Хейден ва унинг жамоадоши Шон Лонгстаффни олқишласангиз арзийди.
Войцех Шесни
"Арсенал" мухлислари польшалик дарвозабон билан хайрлашган пайтлари бундан фақат хурсанд бўлган эдилар. Аммо бугунги кунга келиб ушбу қарорларининг янглиш бўлганини яққол кўриб турибдилар.
Шесни ўзининг иккинчи скудеттоси учун тайёргарлик кўряпти, Чемпионлар Лигасида ҳам уларнинг имкониятлари жуда катта эди. Яқиндагина 28 ёшли дарвозабон ўзининг собиқ жамоадошлари ҳақида илиқ фикрлар билдирганча интерьвю ҳам берган эди.
Фрэнсис Коклен
"Арсенал" мухлислари ҳамиша кўпчиликнинг ёдида қолган "Манчестер Сити" қарши бўлган ўйинни яхши эслашади. Ўша машҳур ўйин пайтида Коклен яна бирозгина ҳаракат қилса Жильберт Силванинг ўрнини босиши мумкиндек кўринган эди.
Бразилиялик ўйинчи эса бу ҳақида бирозгина ўзгача фикрда: "Мени Коклен билан таққослай бошлаганларини яхши эслайман, аммо унинг ўйинини томоша қилгач, жараёнда аллақандай нарса етишмаётгандек туюлди менга.
У ўз жамоаси учун борини қурбон қилишга тайёр бўлган даражага қадар етиб бора олмади". "Бунинг учун уни айблаб бўлмайди. Мазкур позицияга эса бошқа биров керак. Муҳими, оддийгина қилиб ўйин кўрсатсин. Мен ҳам Анри, Роналдо ва бошқаларнинг қўлидан келган нарсани қила олмасдим".
2018 йилнинг январь ойида Коклен "Арсенал" таркибидан чиқиб, "Валенсия" вакилига айланди. Афсуски, тез орада уни оғир жароҳат сабабли касалхонага жўнатиб юбордилар.
Серж Гнабри
Бу "Вест Бромвич" даражаси учун муносиб бўлмаса ҳам, "Бавария" учун айни керакли футболчи. Игнаси Микел айни пайтда 26 ёшда – сиз буни тасаввур қила оласизми?
Яна бир қизиқарли маълумот: Ҳимоячи бундан 6 йил аввал "Арсенал" таркибидан ажралиб чиққан. Ўтган мавсум давомида испаниялик ўйинчи "Малага" билан бирга дивизионга чиқди, аммо "Хетафе" имзосидан кейин Примерга қайтишни уддалади. Шунга қарамасдан, айни мавсумда унинг ўйин кўрсатиши учун 92 дақиқа вақти бор холос.
Стефи Мавидиди
"Ҳамиша кумирларим билан бирга ўйин кўрсатишни орзу қилганман. Мен улар билан машғулот ўтказа олганимдан беҳад бахтиёрман" деган эди Мавидиди январь ойида.
"Бу ерда барча гап Роналдунинг менталилети, ўйинга бўлган ёндошуви, профессионализм ва ўз танасига бўлган муносабатида деб биламан. Унга ҳар томонлама ўхшаш учун ҳаракат қиламан".
Стефи Мавидиди Дербида дунёга келган ва инглиз ёшлари таркибида ўйинлар кўрсатган. "Арсенал" таркибида бирор марта бўлса ҳам кўриниш бермаса-да, "Чарльтон" ва "Престон" билан ўйнади.
Унга бошқа ўйинчилар ишона олмадилар, аммо "Ювентус"нинг бу борадаги фикри бошқачароқ эди. Стефи илк мавсумни ёшларнинг "Юве" жамоаси таркибида ўтказди. Аксарият мухлислар эса унинг катта футболдаги дебюти ҳам тез орада содир бўлишига қаттиқ ишонмоқдалар.
Руй Фонте
Руй Фонте Жофе Фонтенинг кичик укаси бўлиб, "Вест Хэм" ҳамда " Саутгемптон" таркибида ўйнаган, "Арсенал" билан эса фақатгина битта матч ўтказган. Аммо "Фулхэм"га АПЛга чиқиб олиш учун ёрдам берди. Айни мавсумда футболчи "Лилль" таркибида акаси билан бирга ўйин кўрсатмоқда. Ҳозирча кичик Фонте асосий таркибда фақат 5 мартагина майдонга тушди.
Рис Нельсон
"Арсенал" мухлислраи айни пайтда "Хоффенхайм"да ўйнаётган Нельсонни жуда яхши кўрар эдилар. Ноябрга келиб унинг ҳисобидаги голлар сони 6 тага етганди.
Аммо, бир неча бор ёрқин чиқишлардан сўнг Нельсон ўз устида ишлашни бироз сусайтирди, оқибатда заҳира ўйиндиғидан жой олди.
Эмиль Смит-Роу
Бу Германия таркибида ўйин кўрсатувчи яна бир инглиз футболчиси. Эмиль Смит-Роу январь ойида "Лейпциг" жамоасига ўтди, аммо жароҳати сабаб ўзини етарлича кўрсатиб бера олмади.
"Эмиль Смит-Роуни ярим йилга ижарага олиш керак. Бундеслига – унинг учун ажойиб тажриба бўлади. Бу ерда ҳаракатланиш темпи АПЛга нисбатан бироз пастроқ" дейди ёшлар мураббийси Пер Мертезакер.
Ёшлар жамоасидан Германияда, кейин АПЛга ўтиш унинг учун ажойиб жараён бўлади". "Айрим пайтларда 23 ёшгача бўлган футболчилар жамоаси орасидан бирор одамни танлаш қийин – ўйинчилар асосий таркиб билан машқ қилишади, аммо уларда етарлича рақобат бўлмайди".