Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

«Аякс» ёзда талон-тарож бўладими?

Баҳо:
+ | -


Ҳозирда ўз ўйини билан ҳаммани эътиборини ўзига қаратган Голландия клуби футболчилари гранд клублар нишонида турибди. Катта эҳтимол билан футболчилар ёзда топ клублар сафига бориб қўшилиши кутилмоқда.

Маттиас Де Лигт

19 ёш бўлишига қарамасдан клуб сафида 100 дан ортиқ учрашув ўтказган футболчининг ҳаридори кўп. Унинг тахминий қиймати 75 миллион атрофида баҳоланмоқда. Шунга қарамасдан, топ клублар уни қўлга киритиш учун бунданда кўпроқ пул беришга тайёр туришибди. Маттиас учун кураш асосан «Барселона», «Ливерпул», «Манчестер Юнайтед» клублари ўртасида кечадиганга ўхшамоқда. Футболчининг ўзи «Барса» сафида ўйнашга қарши эмас. Уни Каталонияда Пикенинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Карим Зиеч (Зийех)

Марокашлик футболчига ўтган мавсумда «Эвертон» ва «Рома» клублари катта қизиқиш билдирган эди. Бу мавсум улар футболчи учун курашга киришмаслиги аниқ. Сабаби, унга шахсан «ПСЖ» ва «Реал Мадрид»дан «Совчилар» келган. «Miror» нашри тарқатган маълумотларга қараганда, шахсан Зиданнинг ўзи уни «Қаймоқранглилар» сафида кўрмоқчи. Унинг ажойиб техникаси ва майдонни кўра олиши кўплаб гранд клубларнинг оромини ўғирлагани ҳеч кимга сир эмас. Каримнинг ўзи ҳам клубда узоқ қолмаслигини кўп бор ўз интервьюларида айтиб ўтди. Ҳозирнинг ўзида футболчининг қиймати 45 миллион еврони ташкил этмоқда. Агарда «Аякс» ЕЧЛда ғолиб бўлса, бу сумма янада каттароқ кўриниш олиши мумкин.

Ван де Беек

Жамоадошлари орасида порлаб турмасада, майдонда жуда катта ҳажмдаги ишни амалга ошираётган футболчи «Тоттенҳем» эътиборида турибди деб ёзмоқда «Даили Маили» нашри. Дарҳақиқат, кўримсиз йигитнинг майдондаги хатти-ҳаракатлари кўплаб мутахассисларнинг эътиборини ўзига қаратмоқда. Футболчининг жисмоний ва руҳий холати исталган чемпионатга мослашиб кетиш имконини беради.

Андре Онана

«Барселона» тарбияланувчиси саналадиган дарвозабон бир неча йиллар аввал Каталониядан кетишга мажбур бўлган эди. «Аякс» Жаспер Силлисенни каталонияликларга сотиб юборгач, Онанани таркибга қўшиб олишгани кўпчиликка сир эмас. Айни дамда «Барса» Силлесинни трансфер суммасини камайтириб бўлса ҳам сотиб юбормоқчи. Онанани эса, иккинчи рақамли дарвозабон сифатида кўришмоқда. Футболчининг ўзи эса «Барселона»га қайтишни хоҳламаяпти. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай тус олар экан?

Николас Тальяфико

Асосан ёшларга суянадиган клуб аргентиналик футболчини ҳарид қилганида кўплаб мухлислар ҳайрон қолишган эди. Шунга қарамасдан футболчи ўз устида ишлашда давом этди ва сезиларли даражада ўйинини кучайтиришга муваффақ бўлди. Футболчи билан ҳозирда «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиб қолган. «Аякс» уни сотиб юборишга қарши эмас. Футболчининг ўзи эса  АПЛда ўзини синаб кўрмоқчи эканлигини яшириб ўтирмаяпти.

Нерес

Бразилиялик иқтидор ўз Ватанида атиги 6 ой тўп  сурмасдан туриб «Аякс»  клуби томонидан ҳарид қилинган эди. Бу ҳарид ўзини тўлиқ оқлади деб бемалол айта оламиз. Ҳозирда футболчи билан «Манчестер Сити», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпул» сингари клублар шартнома тузиш орзусида юришибди. Бразилияликлар бир клубда узоқ қолмаслигини инобатга олсак, бу футболчини ҳадемай топ клубларда кўрсак, ажаб эмас. Унинг қанотлардаги рейдлари  ва ўйинни ўзига олиши кўплаб мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда. Унинг трансфер суммаси ҳам 50 миллион евро атрофида эканлиги топ клубларни янада қизиқтириб қўйди. Марказий ҳимоячилар 65 миллионга баҳоланаётган бир пайтда келажаги порлоқ ҳужумчини бундай нархда ким ҳам ҳарид қилмайди дейсиз?

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:05, 20.04.2019.
Ўқилди: 11823 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.