Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кун беллашувлари давом этмоқда. Ушбу кун доирасида -81 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов ҳам дастлабки жангини ўтказди.
Вакилимиз ҳиндистонлик Брижеш Ядавга қарши баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз кечган ушбу қарама-қаршилик ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди ва Рўзметов чорак финалга йўл олди. Юртдошимиз ярим финал йўлида қозоғистонлик Бек Нурмаганбетга қарши рингга чиқади.