Биринчи бўлимни Сульшер шогирдлари жуда яхши ўтказишди. Биринчи бўлим сўнгида Стерлингда юзага келган вазиятни инобатга олмаганда, майдон эгалари ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилишди.
"Шаҳарликлар" иккинчи бўлимни жуда кучли бошлашди ва ўйин тақдирини ҳал қилишди. Бернарду Силва жарима майдончасининг ўнг бурчагидан кирди ва кутилмаганда зарба берди. Де Хеа эса яқин бурчагидан тўпни ўтказиб юборди.
"МЮ" вазиятни ўнглаш мақсадида тезда олдинга ташланди ва бир нечта ҳужумлар ташкил қилди. Айниқса, Лингард яқин масофадан бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Тўп сакраб келгани учун Жессининг оёғига тегмай қолди.
Баҳснинг 66-дақиқасида эса Стерлинг тўп билан катта масофани босиб ўтди ва Санега узатма берди. Лерой жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Де Хеа яна яқин бурчагини ёпа олмади — 0:2.
Қолган дақиқаларда "Юнайтед" деярли ҳеч нарса қила олмади ва Гвардиола жамоаси ғалабани ўзида сақлаб қолди.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" 89 очко билан жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди. "Шаҳарликлар" қолган турларда "Бёрнли", "Лестер" ва "Брайтон"га қарши майдонга чиқишади. "Ливерпуль"ни эса "Хаддерсфилд", "Ньюкасл" ва "Вулверхэмптон"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Чемпионлик масаласи энди "Сити"нинг қўлида.
АПЛ, 31-турнинг қолдирилган ўйини
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 54 Бернарду Силва, 0:2 – 66 Сане.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Смоллинг, Дармиан (Санчес, 83), Шоу, Перейра (Лукаку, 72), Погба, Лингард (Марсьяль, 83), Фред, Янг, Рэшфорд.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Лапорт, Уокер, Зинченко, Гюндоган (Данило, 89), Фернандиньо (Сане, 51), Бернарду Силва, Сильва, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 89).
Огоҳлантиришлар: Компани (10), Перейра (24), Зинченко (26), Шоу (89).