Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал учрашувлари бошланди. Ўзбекистон номидан учинчи бўлиб баҳсларда Санжар Турсунов иштирок этди.
-91 кг вазнда рингга чиққан Сандар Турсунов ярим финалда иорданиялик Ҳуссайн Иашаишга қарши рингга чиқди. Беллашув давомида устунликка эга бўлган Санжар якунда ҳакамларнинг турлича қарорларига кўра, очколар бўйича ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Нодиржон Мирзааҳмедов қирғизистонлик рақибини, Миразизбек Мирзаҳалилов эса филиппинлик рақибини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Бугун яна 6 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.
Кундузги дастур, 12:00дан сўнг:
-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Хонг Гу (Хитой)
Кечки дастур, 16:00дан сўнг:
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-69 кг: Бобо Усмон Батуров – Ашиш (Ҳиндистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Муҳаммад Мулайес (Сурия)
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Ю-Тинг Лин (Хитой Тайпейи)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Каур Баат (Ҳиндистон)