Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал учрашувлари бошланди. Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг сўнгги вакили Баҳодир Жалолов рингга кўтарилди.
+91 кг вазнда рингга чиққан Баҳодир Жалоловга ярим финалда суриялик Муҳаммад Мулайесга қарши рингга чиқди. Беллашув давомида яққол устунликка эга бўлган ўзбекистонлик боксчи якунда ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорларига кўра, очколар бўйича ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди.
Бунгача Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Санжар Турсунов ва Бобо Усмон Батуров ярим финал жангларида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олганди. Шаҳноза Юнусова ва Шукуржон Раҳимов эса Ўзбекистон терма жамоасига бронза медални тақдим этганди.
Бугун яна 2нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Ю-Тинг Лин (Хитой Тайпейи)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Каур Баат (Ҳиндистон)