Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Бугун ва беш йил аввал...

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

France Football - жаҳондаги энг нуфузли нашрлардан бири. Биз уни «Олтин тўп» соврини учун яхши кўрамиз.

Яқинда у жорий мавсумдаги энг кўп маош олган мураббий ва ўйинчилар билан таништирди. Ҳозир мураббийлар мавзусига тўхталамиз. Юқори бешликда кутилмаган ҳолатга дуч келдик, аммо бу ҳақда гапиришдан аввал ҳозирги рейтингни мавсум-2013|2014дагиси билан солиштирсак. Беш йил аввалги маошлар миқдори Forbes фактларидан олинган, аммо бошқа манбалар ҳам шунга ўхшаш рақамларни тақдим этишган.

*** Дастлабки қизиқ ҳолат - дастлабки бешликка Тьерри Анрининг ҳам қўшилгани. France Football аниқлик киритишича, 25 ярим миллион - уч ойлик маош ва истеъфога чиқарилгани учун товон пули. Лекин барибир, сумма жуда катта ва тушунарсиз. «Монако»нинг ушбу мураббийдан тезда қутулганини энди англадик. Натижалар яхшиланмади, жамоа менежментида ҳам тезкор ўзгаришлар кузатилди.

*** Пеп Гвардиола ва Жозе Моуриньо - ҳар икки рейтингдан ўрин олган мураббийлар. Дарвоқе, уларнинг иккиси ҳам клубларини ўзгартиришган, ишсиз юрган Жозе эса бу мавсум испаниялик ҳамкасбидан кўпроқ маош олган. Қўшимчасига, «МЮ» уни муддатидан аввал ишдан бўшатгани учун товон пули ҳам тўлаган.

*** Беш йил аввал энг йирик маошлардан бири Россияда бўлган. У миллий терма устози Фабио Капеллога тўланган - 9,5 (айрим манбаларда 7 кўрсатилган) миллион евро. Мазкур жамоанинг бугунги кундаги бош мураббийи Станислав Черчесов бундан анча кам маош олади.

*** Диего Симеоненинг «Атлетико»да иш бошлаганига етти йилдан ошиқроқ вақт бўлди. Унинг нима сабабдан бошқа топ-клубга ўтиб кетмаётгани ҳақидаги саволга жавобни мазкур рўйхатдан топиш мумкин. «Атлетико» Диегони жаҳоннинг энг кўп маош олувчи мураббийига айлантирган, боз устига, фарқ жуда катта. Дейлик, Жозе Моуриньонинг маоши миқдори Симеоненикидан 10 миллионга кам.

*** Эътибор беринг, йирик миқдордаги маошлар бир неча марта ошган. Гвардиола беш йил аввал олган 17,6 миллион ҳозир етакчи бешликка кириш учун етарли эмас. Бошқа бир қизиқ ҳолат: беш йил аввал энг йирик маошлар «Бавария», «Челси», «Гуанжоу», Россия термаси ва «Реал»да бўлган. Бу йилги рўйхатда мазкур жамоаларнинг ҳеч биридан вакил йўқ.

France Football маълумотларига кўра, кучли ўнликка шунингдек, Анчелотти, Клопп, Венгер, Аллегри ҳамда Жардим ҳам киришган.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 21:33, 25.04.2019.
Ўқилди: 2134 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.