Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Уларни ҳамма ҳурмат қилади...

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида айрим футболчилар хурмача қилиқлари билан ном чиқарган бўлса, яна айримлари инсонийлик, ҳалоллик орқали миллионлаб мухлислар орттиришга муваффақ бўлишди. Уларнинг номини эшитган заҳоти ич-ичингиздан уларга нисбатан ҳурматни сезасиз ва бундай футболчилар яна чиқармикан дея ўйлаб қоласиз…
Бугун мухлислар меҳри ва ҳурматини қозонган футболчилар ҳақида сўз боради.

Роналдиньо

Ўзининг фантастик техникаси эвазига майдонда мухлисалр учун шоу уюштирган футболчи сифатида абадий футбол тарихида қолган инсон, ўчмас юлдузгина бўлиб қолмай, самимийлиги билан ҳам кўплаб қалбларни забт этган инсон...

Унинг юзидан аримайдиган ёқимли кулгуси инсоннинг кайфиятини кўтаради ва унга нисбатан қалбан яқинликни сезасиз. Рони футболни пул ёки машҳурлик учун эмас, шунчаки роҳатланиш учун ўйнар, эвазига ҳеч нарса сўрамайдиган кам сонли футболчилар сирасига кирар эди. Уни ўз вақтида "Реал Мадрид" мухлислар ҳам ўринларидан турганча, қарсак чалиб олқишлашганининг ўзи сўзларимизга исбот бўла олади.

Андреа Пирло

Ўта совуққон бўлишига қарамасдан ўз ишини устаси саналган футболчининг ер юзида миллионлаб мухлислари бор. Унинг майдонда жуда қўпол ўйин кўрсатгани ёки кимдир билан талашиб тортишаётганини сира кўрмайсиз. Ташқаридан салобатли кўринган футболчи аслида ўта содда ва камтарин инсон. 2006 - йилги мундиалдан сўнг у қизиқ бир жумлани айтган эди: “Эрталаб ўрнимдан турсам соат 11 бўлибди. Озгина овқатландим, бироз «Play Station» ўйнадимда, машғулотларга кетдим. Қарабсизки, ўша куни кечқурун жаҳон чемпиони бўлиб турибман :)”

Уни содда ва самимий инсон сифатида нафақат Италия балки бутун футбол оламида қаттиқ ҳурмат қилишади. Қаҳрамонимиз ОАВ дан доим қочишга урунади ва эътибор марказида бўлишни ҳуш кўрмайдиганлар сирасига киради. Шунингдек,  қаҳрамонимиз Италия Республикаси томонидан бир нечта  давлат орденлари билан тақдирланган кам сонли футболчилардан бири саналади.

Карлес Пуйоль

Испания терма жамоаси ва «Барселона» клуби сардори сифатида деярли барча турнирларда ғолиб бўлган қаҳрамонимиз ўзининг мард ва жасурлиги билан футбол оламида хурмат қозонган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. «Шерюрак» лақабли футболчи майдонда ва унинг ташқарисида ҳам ўзидаги етакчилик хусусияти билан қолганлардан ажралиб туради. У ҳақида Это'онинг айтган машҳур иқтибосларидан бирини келтирамиз: «Примеро» учрашувларидан бирида гол урдим ва рақиб мухлислари олдида рақс туша бошладим. Жамоадошларим мени кўриб завқланиб кула бошлаган эди. Шу лаҳзанинг ўзидаёқ етиб келган Карлес бизни койиб берди. Менга алланималар дея бақирганча ортга югуриб кетди. Йигитлар уни қаттиқ хурмат қилар ва шу сабаб ҳамма индамай жойига равона бўлди. Шу жумладан мен ҳам. У мен кўрган сардорлар ичида энг зўри!”
Пуйоль ҳар қандай рақибни ҳурмат қилар, ҳеч кимга паст назар билан қарамайдиган камтарин юлдуз футболчи сифатида кўплаб мухлисларнинг ёдида қолди.

Роберто Карлос

Роберто Карлос деганда ҳамманинг ҳаёлига дахшатли жарима зарбалари ва  баджаҳл футболчи келиши аниқ. Аслида ундай эмас. Футболчи Бразилиядаги энг бадавлат спортчи бўлмасада, хайрия қилиш борасида унинг олдига ҳеч ким тушолмайди. Айниқса, сўнгги йилларда қаҳрамонимиз бир нечта касалхона ва болалар уйини ўз Ватанида қуриб фойдаланишга топширди. Карлос «Реал Мадрид» сафида узоқ муддат тўп сурган бўлсада, камдан-кам ҳоллардагина қизил карточка олар, ортиқча жанжалдан доим қочиб юришга интилар эди. Кейинчалик Туркия ва Россияда тўп сурган Карлос ўз маҳорати ва инсонийлиги билан кўплаб ёш футболчиларни ҳайратда қолдиришга муваффақ бўлди. Ҳозирда ўз юртида истиқомат қилаётган Карлос хайрия фонди очиш арафасида турибди. Унинг келажакдаги ишларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:39, 25.04.2019.
Ўқилди: 8297 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.