Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ибраҳимовични ҳайратда қолдирган футболчи ҳақида

Баҳо:
+1 | -1

Ибраҳимович: “Агентим ва дўстим Мино Раёла «Аякс»да ўйнаб юрган давримда нуқул Недведни менга мисол қилиб кўрсатар, унинг машғулотларда қандай тер тўкиши ҳақида тўлқинланиб айтиб берарди. Тўғриси, мени руҳлантириш учун шундай деяпти, деб ҳисоблар эдим. Орадан вақт ўтиб, «Ювентус»га ўтдим ва Павел билан машғулотларда қатнашдим. Ишонинг, эртаси куниёқ Минолага қўнғироқ қилиб ҳайратда эканлигимни айтдим. У соғ эмас, унинг машғулотларда ўзини аямасдан шуғулланишини кўрганингизда уни сиз ҳам ақли жойидалигига ишонмаган бўлар эдингиз”
Сезганингиздек, бугун  Чехия ракетаси Недвед  ҳақида сўз боради.

Футболчиликнинг бошланиши

Проффесионал футбол билан 1992-йилдан бошлаб шуғулланган Павел 1972-йилда Чехия ва Германия чегарасидаги Скайна шаҳарчасида таваллуд топган. Футболчи 5 ёшидан бошлаб футбол билан жиддий шуғулланишни бошлайди. Скоданинг «Плзен» клуби сафидаги ажойиб ўйинлари эвазига омма эътиборига тушган футболчини тез орада Праганинг «Дугла» клуби ўз сафига қўшиб олган болсада, «Прага» клуби тезда сотиб олади.  «Прага» сафида дебют қилган қаҳрамонимиз  кетма-кет 3 та чемпионликни қолга киритади ва каттароқ марраларни забт этиш учун Европага йўл олади.

"Лацио"

90-йилларда «Италия А» серияси энг кучли лига ҳисобланар, супер юлдузлар доим Италияда ўйнашни орзу қилишар, бироқ бундай бахт ҳаммага ҳам насиб этавермас эди.
Недвед «Лацио»га ўтгач, клуб ўйини тубдан ўзгаради. Унинг меҳнаткашлигига суянган «Лацио» ҳужумда эркинроқ ўйнар, марказни тўлиқ Недведга топшириб қўйган эди. Недвед икки бор Италия кубоги ва Супер Кубокни қўлга киритгач, мухлислар узоқ кутган «А серия» даги чемпионлик учун мислсиз хизмат кўрсатади. Футболчининг ўзи эса, юлдузлик касаллигига чалинмаслик учун машғулотлар чоғида ўз устида қаттиқ ишлар, майдонда ҳаммадан кўпроқ югуришда давом этар эди.

«Ювентус»

2001-йилда Турин супер клуби Зиданни «Реал Мадрид»га сотиб юборгач, Недведни 50 миллион евро эвазига ҳарид қилади. Ўша даврлар учун фантастик сумма бўлишига қарамасдан, Надвед «Юве» сафида ажойиб 8 та мавсумни ўтказади ва мухлислар ёқимтойига айланади. 2003-йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритган чех футбол оламини тўлиқ забт этди десак, адашмаган бўламиз. Унинг майдонда курашлардан қочмаслиги ва ўта муҳим голларни уриши «бианконери»лар ўйин савиясининг ошишини таъминлайди. Афсуски, «Милан» билан ЕЧЛ финалидаги учрашувни ўтказиб юборган Недвед бошқа бу турнир ғолиблигини қўлга киритишга яқинлаша олмади. Сабаби, 2006-йилдаги шов-шувли воқеалардан сўнг «Б серия»га тушиб кетган клубни тарк этмаган қаҳрамонимиз ўз кариерасини айнан шу клубда якунлашга қарор қилади. 2009-йилда бутсаларини михга илган Недведга 2010-йилда шахсан Жозенинг ўзи қўнғироқ қилади ва «Интер»га таклиф этади. Энг қизиғи шундаки, Жозе ЕЧЛ ғолиблиги ва асосий таркибдан жой ваъда қилишига қарамасдан, Недвед ўз клубига содиқ эканлигини айтиб рад жавобини беради.

Ҳозирда нималар билан банд?

Павел эндиликда Голф билан профессионал тарзда шуғулланмоқда. У дўсти Андрея Аньели билан биргаликда тез-тез «Юве» машғулотларига бориб футболчилар билан вақт ўтказишни хуш кўради. Клуб тизимида ишлашни бошлаган қаҳрамонимиз эндиликда «Ювентус»нинг витса президенти лавозимида иш юритмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:01, 25.04.2019.
Ўқилди: 10086 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.