Хабарингиз бор, Тошкент вақти билан эртага тонгда икки боксчимиз профессионал боксда ўзларининг навбатдаги жангини ўтказишади.
WBA Intercontinental камари соҳиби - Муроджон Аҳмадалиев ўзининг профи боксдаги олтинчи жангини мексикалик Карлос Карлсон (23-5, 14 КО)га қарши ўтказади.
Шаҳрам Ғиёсов эса, WBA Intercontinental чемпионлиги учун бўлиб ўтадиган жангда Эманнуэль Тайлорга (20-5, 14 КО) қарши рингга чиқади. Бўлажак жанг олдидан эса одатга кўра, боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди ва Шаҳрам 63,5 кг тош босди.
Бугун эса боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди. Маълумот учун, мазкур жанг Тошкент вақти билан эртага тонгда бўлиб ўтади ва "Sport" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.