Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Бокс. Осиё чемпионатини тўртинчи «олтин» билан якунладик

Баҳо:
+ | -

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Бугун бўлиб ўтган финал баҳсларнинг энг сўнгида энг оғир вазн тоифасида жанг бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов қозоқ боксчиси Қамшибек Қўнқабаевга қарши баҳс олиб борди. Ҳамюртимиз рақибга нисбатан бўй ва қўлларининг узунлиги борасида устунликка эга эди ва Баҳодир бундан усталик билан фойдаланди.

Жалолов жанг давомида зарбалар сериясини амалга оширмади, аммо вақти-вақти билан зарба бериб, Қўнқабаевнинг зарба беришига имкон бермасликка интилди. Ушбу танланган тактикасини берди ва Баҳодир ғалаба қозонди.

Ҳакамларнинг баҳолари — 4:1 (30:27, 29:28, 28:29, 29:28, 30:27).

Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар делегацияси Осиё чемпионатида 4та олтин медаль, битта кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритишди ҳамда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:30, 26.04.2019.
Ўқилди: 4716 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.