Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Бугун бўлиб ўтган финал баҳсларида 5 нафар спортчимиз рингга кўтарилди. Улардан фақат бир нафари мағлубиятга учради.
91 кг. вазн тоифасида иштирок этган Санжар Турсунов чемпионлик учун жангда кореялик Хёнг Кю Ким билан жанг олиб борди. Жанг тенгкурашлар остида кечди, ҳаттоки баъзи вазиятларда ҳамюртимизнинг зарбалари аниқроқ чиқди. Иккинчи раундда жангни бошқараётган рефери Санжарга огоҳлантириш бериб, ундан бир баллни олиб ташлади.
Ҳакамлар эса Хёнг Кю Ким ғалаба қозонганини эътироф этишди — 1:3 (26:30, 27:29, 29:27, 28:28, 29:27).
Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар делегацияси Осиё чемпионатида 4та олтин медаль, битта кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритишди ҳамда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.