Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Мессининг голи «Барселона»га чемпионликни тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг ушбу мавсуми тугашига 3 тур қолганида "Барселона" Испания Ла лигаси ғолиблигини расмийлаштирди. Бугун "Камп Ноу"да "Леванте" клуби меҳмон бўлди.

Вальверде жамоа етакчилари — Месси, Бускетс ва Серхио Бускетсни захирада қолдирди. Шунга қарамай, мезбонлар биринчи бўлимни анча фаол ўтказишди. "Кўк-анорранглилар" рақиб дарвозаси томон кўплаб зарбалар йўллашди. "Леванте" посбони  Айтор Фернандес бир қатор сэйвлар намойиш қилиб, танаффусга қадар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Иккинчи тайм бошида майдонга Месси туширилди. Ниҳоят ўйиннинг 62-дақиқасида ҳисоб очилди. Мезбонлар уюштирган ҳужумни валенсияликлар бартараф этгандек кўринишганди, аммо ёрдамга етиб келган Артуро Видаль тўпни эгаллаб олди ва бош билан Лионелга узатма берди. Месси бир ҳимоячини чалғитиш билан баробарида тўпни чап оёғига тўғрилаб, унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Тўп бурчакка бориб тушди.

Бутун ўйин давомида ҳужумга ўтмаётган меҳмонлар вазиятни ўнглаш мақсадида бир нечта ҳужумлар ташкил қилишди. Айниқса, Моралес яккама-якка вазиятга чиқиб гол ура олмагани "Барса" мухлисларига ёқиб тушди, аммо бу вазиятлар Вальвердени анча асабийлаштирди.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида "Леванте" гол уриб, "Барселона"нинг бугунги байрамини бузиб қўйиши мумкин эди. Аммо тўп устунга тегиб қайтди ва уни тер Штеген эгаллаб олди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда валенсияликлар бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда дарвозабон Айтор Фернандес мезбон жамоа жарима майдончасига етиб келди. Аммо каталонияликлар хавфни бартараф этишди ва ғалабани ушлаб қолишди.

Чемпионат тугашига 3 тур қолганида "Барселона" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги фарқ 9 очкони ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра "кўк-анорранглилар" рақибдан устунликка эга. Шу боис, "Барса" ўз тарихида 26-чемпионликни қўлга киритди.

"Barcelona" campeones 2019!

Испания Ла лигаси, 35-тур
БАРСЕЛОНА – ЛЕВАНТЕ - 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 62 Месси.
Барселона – тер Стеген, Пике, Лангле, Нелсон Семеду, Альба, Артур (Бускетс, 73), Ракитич, Коутиньо (Месси, 46), Видаль, Дембеле (Серджи Роберто, 84), Суарес.
Леванте – Фернандес, Рубен Везу, Робер, Луна, Коке, Рочина (Марти, 84), Кампанья, Джейсон, Вукчевич (Барди, 65), Саймон (Моралес, 46), Майораль.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (14), Рочина (56), Рубен Везу (58), Пике (70), Нелсон Семеду (77), Коке (83), Бускетс (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:37, 28.04.2019.
Ўқилди: 5205 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.