"Райо Вальекано" бош мураббийи Пако Хемес "Реал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ҳар томонлама ажойиб ўйин кўрсатдик.
Ўйинчиларим бу билан мени табриклашди. Эртга кўришамиз. Бугунги қучоқлашишлар етарли. Ҳимояда яхши ўйнадик. Ҳимоявий ишларимиз "қуруқ" ўйинга олиб келди.
Имкониятларимиздан юқори ўйин кўрсатдик. Агар ютқазганимизда ҳаммаси тугашини билар эдик.
Бунгача "Реал"ни ютмаган эдим. Энди хотиржам ўлсам ҳам бўлаверади, ахир буни уддаладик", - дедйи Хемес.
Эслатиб ўтамиз, "Райо Вальекано" ўз майдонида "Реал"ни 1:0 ҳисобида талсим этди. Учрашувдаги ягона голни 23-дақиқада Эмбарба пенальтидан киритди.