Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе - Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Испания суперкубоги-2020да иштирок этадиган 4 жамоа аниқ бўлди: «эл-класико» эҳтимоли мавжуд

Баҳо:
+ | -

Испания қироллиги футбол федерацияси Испания суперкубоги мусобақаси форматига ўзгартириш киритилганини тасдиқлади.

2020 йилдан бошлаб турнир "Тўртлар финали" принципи асосида ўтказилади. Унда Ла лига чемпиони ва вице-чемпиони, Испания кубоги ғолиби ва финалчиси иштирок этади.

Агар бир ёки икки жамоа ҳам Примера, ҳам Кубок орқали йўлланмани қўлга киритса, уларнинг ўрни Ла лигада юқорироқ ўринни эгаллаган жамоа билан тўлдирилади.

Суперкубокнинг ярим финалида Ла лига чемпиони ва Кубок финалчиси ҳамда Кубок ғолиби ва Примерада 2-ўринни эгаллаган жамоа (ёки унинг ўрнини эгаллаган клуб) ўзаро тўқнаш келишади.

Суперкубок бундай форматда илк марта 2020 йилнинг январь ойида ўтказилади. 8 ва 9 январь кунлари ярим финал, 12 январь куни эса финал баҳси ўтказилади. Мусобақа Саудия Арабистонида ўтказилиши мумкин.

Шу тариқа, янги форматдаги Суперкубокнинг дастлабкисида қуйидаги жамоалар иштирок этишади:

«Барселона» (чемпион ва Испания кубоги финалчиси);
«Валенсия» (Испания кубоги финалчиси);
«Атлетико» ва «Реал» (Примерада кучли учликка кирган жамоалар).

Испания суперкубоги ярим финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олиши мумкин:

А) Агар "Валенсия" жамоаси Испания кубогини қўлга киритса:

«Барселона» — «Реал Мадрид» *
«Валенсия» — «Атлетико» *

Изоҳ: *Агар Ла лигада "Атлетико" 2-ўринни, "Реал" 3-ўринни эгалласа, шундай жуфтлик юзага келади. Акс ҳолда бу жамоаларнинг ўрни алмашади. "Матрасчилар" чемпионатнинг қолган 3та ўйинида 1 очкони қўлга киритса ҳам Ла лигада кумуш медалга эга чиқади.

В) Агар Испания кубоги "Барселона"га насиб этса:

«Барселона» — «Валенсия»
«Атлетико» — «Реал Мадрид» 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:53, 29.04.2019.
Ўқилди: 11295 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.