Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Тошкентда хусусий мактаблар жамоалари ўртасида футбол турнири ташкил этилди

Баҳо:
+ | -

27 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Обод” стадионида футбол бўйича пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган хусусий мактаблар ўқувчилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

“Junior” халқаро футбол мактаби томонидан ташкил этилган “Junior хусусий мактаблар лигаси”турнирида пойтахтимиздаги 10 та хусусий мактаб ўқувчиларидан таркиб топган 50 та жамоа майдонга тушди.

 

Ўйинлар ёш тоифалари (1-7 синфлар)га бўлинган ҳолда ўтказилди.

Ўйинларни томоша қилиш учун келган ўқувчиларнинг оила аъзолари ва яқинлари ёш иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаб туришгани болаларга қўшимча куч-қувват бағишлади.

 

Қизғин баҳсларга бой кечган турнир якунида қуйидаги жамоалар ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритишди:

 

1-синфлар ўртасида - “Sehriyo”

2-синфлар ўртасида - “Genesis Education”

3-синфлар ўртасида - “The British school of Tashkent”

4-синфлар ўртасида - “The British school of Tashkent”

5-синфлар ўртасида - “Erudite Education school”

6-синфлар ўртасида - “Liderсад-школа”

7-синфлар ўртасида - “Liderсад-школа”

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар кубок, медал ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.Мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимида намойиш этилган ёрқин мусиқий-шоу дастури ҳам барчада илиқ тассурот қолдириб, йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Манба: Minsport
Киритилди: 11:19, 30.04.2019.
Ўқилди: 2180 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5713]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3897]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3344]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3224]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3128]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3002]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2888]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2587]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2361]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2082]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик