Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Ливерпуль»нинг «Барселона»га қарши қўл келиши мумкин бўлган устунликлари

Баҳо:
+ | -

Кеча эътиборингизга Католония супер клубининг ЙЧЛ финалига чиқиш учун устунлик берган жиҳатлари тўғрисидаги мақолани тақдим этган эдик. Бугун эса, навбат «Ливерпуль»ники

Жавоб учрашуви «Энфилд»да бўлади

Юрген Клопп шогирдлари «Барселона»га қарши кечадиган дуэльларнинг ҳал қилувчисини жонажон «Энфилд»да бўлишини ҳисобга олган ҳолда бироз хотиржамроқ ҳаракат қилишлари мумкин. Сабаби, «Ливерпул» бу мавсумда ҳали ўз уйида мағлубият нималигини билмай келмоқда.

«Барселона» оз уйида ўтадиган учрашувда бор кучи билан ижобий натижа қайд этишга уруниб кўради ва гол уриш мақсадида кўпроқ ҳужумга ўтишга мажбур бўлади. «Ливерпуль» сайёрамиздаги энг ҳавфли қарши ҳужумга ўтувчи клуб эканлигини ҳисобга олсак, бу ўз-ўзидан Клопп шогирдларининг имкониятини оширади.

«Барселона» керагидан ортиқ Мессига суяниб қолган

 

«Барселона» ҳозирда тўлиқ Мессига суяниб қолган десак, мухлисларимиз ранжишмасин. Сўзимиз исботи учун бу мавсумда меҳмонда «Вильярреал»га қарши учрашувни эсланг. Жамоа Месси майдонга тушмаганида ўша учрашувни бой берган бўлар эди.
Юрген Клопп ҳаммасини кўриб, билиб турибди. «Барселона»ни зарарсизлантириш учун Мессини тўлиқ ёпиб ташлаш керак. Тўғри, бу осон бўлмайди бироқ, агар буни «Ливерпуль» уддасидан чиқадиган бўлса, «Барселона» ўта қийин аҳволда қолади. Сабаби, Валверденинг «Б режа» тузиб қўйганига ишониш бироз қийинроқ. «Ювентус» ҳам Роналдуга ҳаддан зиёд суяниб қолгани учун ҳам «Аякс»га қарши учрашувда мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлган эди…

Тезлик ва жисмоний холат «ливерпуль» фойдасига

Католиния супер клуби маҳорат ва ном борасида устун бўлсада, тезлик ва жисмоний холат борасида «Ливерпуль» рақибини ортда қолдиради.
Мавсум якунланаётган бўлсада, «Ливерпуль» рақибига нисбатан жисмонан устунроқ ва шу омил ғалаба калити бўлиши мумкин. Сабаби, «Ливерпуль» катонолияликларга қарши кучли прессинг намойиш эта олса, прогматик футбол ҳам «Барселона»га ёрдам бера олмай қолади. Замонавий футболда жисмоний устунлик ва тезкорликдан унумли фойдалана оладиган жамоаларга қарши тўп суриш тобора қийинлашиб бормоқда. Сабаби, ўйин давомида прессинг уюштирадиган жамоанинг дарвозасига яқинлашишнинг ўзи мушкул вазифа. Бос устига, рақибнинг қарши ҳужумга тезлик билан ўтиб кетиш ҳавфи борлигини билиб туриб ҳужумга ўтиш икки ҳисса ноқулайлик туғдириши аниқ.

Барселонанинг ожиз нуқтаси

Бежиз, «Барселона» Меттиес Де Лигтни ўз сафига қўшиб олиш учун курашаётгани йўқ. Ҳозирда клубнинг марказий ҳимояси бироз оқсамоқда. Испаниянинг ўртамиёна клублари ҳам «Барса» дарвозасига бир неча бор йўл топишаётгани сўзимизга исбот бўла олади.

Ланглега тажриба етишмаётган бўлса, Пикенинг даври тобора ўтиб бормоқда. Ҳимоячи аввалги даражасида майдонда ҳаракат қилмаётганига анча бўлди. Умтити ҳали тўлиқ формага кирганича йўқ. «Ливерпул» АПЛ дек кучли чемпионатда тўп сурсада, рақибларидан мавсум давомида 16 та кам гол ўтказиб юборгани сўзимизга яққол исбот бўла олади. Марказий ҳимоядаги сусткашлик эвазига бу мавсумда Барселона деярли ҳар бир учрашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлмоқда. Кўрамиз бу жиҳат «Ливерпуль» билан бўладиган учрувда ўйинга ўз таъсирини ўтказармикан?

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:16, 01.05.2019.
Ўқилди: 13958 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.