Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Енгил атлетика бўйича «Олимпия чўққилари» ғолиблари аниқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Пойтахтимизда ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тарбияланувчилари ўртасида енгил атлетика бўйича “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ушбу мусобақалар мактаб-интернатларда спорт захираси ва малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, Олимпия ўйинларига муносиб иштирок этадиган иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари учун захира тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси стадионида ўтказилган мусобақада республикамиздаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг 2000 йилда туғилган ва ундан кичик бўлган 237 нафар (106 нафари қизлар) спортчилар енгил атлетиканинг турли йўналишлар бўйича баҳс олиб боришди.

Мусобақанинг тўсиқлар оша югуриш баҳсларида самарқандлик Меҳрангиз Эрназарова ҳамда Эргаш Нормуродов барча рақибларидан устун келди.

Турли масофага югуриш баҳсларида эса Ҳабиб Соҳибназаров, Шохруҳ Баратов (Самарқанд); Виктория Левина, Ирина Левина, Камила Саидова, Тимур Усмонов (РИОЗМИ); Ангелина Гостюхина, Камила Раджапова, Азиз Самадов (Чирчиқ) марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Босқон, найза, ядро ва диск улоқтириш баҳсларида Дарья Кашинова, Инесса Молчанова(РИОЗМИ); Муҳайё Қорабоева (Фарғона) ва Дилафрўз Парпиева (Сирдарё) қизлар ўртасида тенгсиз деб топилган бўлса, Руслан Ҳабибов, Александр Ли (Сирдарё) ва Ойбек Муҳаммажонов (Фарғона) ўғил болалар баҳсида ғолиб бўлди.

Узунликка, баландликка ва уч хатлаб сакрашда Владимир Гарамов, Вадим Чикалов, Алина Арипова (РИОЗМИ); Надежда Шустова (Чирчиқ) ва Абдулазиз Абдушукуров (Сирдарё) шоҳсупанинг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Умумжамоа натижаларига кўра 1-ўринни 395 очко Самарқанд ИОЗМИ, 2-ўринни 381 очко Навоий ИОЗМИ тарбияланувчилари қўлга киритган бўлса, 3-ўрин Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ёшларига насиб этди.

Манба: minsport
Киритилди: 15:03, 01.05.2019.
Ўқилди: 1714 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.