Жомбой туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида пенчак силат бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Пенчак Силат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган чемпионатда республикамизнинг 400 нафардан ортиқ 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган спортчилари иштирок этишди.
Мамлакат биринчилигидан умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри вакиллари етакчилик қилган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Самарқанд ва Тошкент вилояти спортчилари эгаллашди.