Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

«Қўқон-1912»нинг 200 та мағлубияти

Баҳо:
+ | -

2019 йил 27 апрель (6-тур доирасида) Бекобод шаҳрида «Металлург» меҳмони бўлган «Қўқон-1912» 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бу Қўқон клуби учун Ўзбекистон миллий чемпионатларидаги 200-мағлубият бўлди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур жамоа 1992-2001 йилларда «Темирйўлчи» номи билан аталган. Ҳозирги номини эса 2002 йилда олган.

«Қўқон-1912» ўзининг 100-мағлубиятини бундан 20 йил муқаддам «Сўғдиёна»га қарши баҳсда (0:3) қайд этганди. Мазкур жамоа мағлубиятли ўйинлар сони бўйича олий лигамизда 11-ўринда туради. Ундан кейинги поғоналарда «Насаф» (167та) ва АГМК (142та) боришмоқда. Қўқонликлар шу мавсумнинг ўзида 150-ғалабаларини қайд этишлари, 550-голни уришлари ва 750-голларини ўтказиб юборишлари аниқ.

Айни пайт турнир жадвалининг 13-поғонасида бораётган «Қўқон-1912» Coca Cola Суперлига жорий мавсумида 3 марта ютқазди. Умуман олганда, ушбу жамоа олий лига|Суперлигада 408та ўйин ўтказган бўлса, 146та ғалаба, 62 дуранг, 200 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 542-743. Ушбу клубнинг мағлубиятлари жами ўйин­ларга нисбатан 49,02 фоизни ташкил этади.

Илк мағлубият: 1992 йил 26 апрель, 6-тур. «Навбаҳор» - «Темирйўлчи» - 2:0.

100-мағлубият: 2002 йил 23 март, 8-тур. «Бухоро» - «Қўқон-1912» - 2:0.

200-мағлубият: 2019 йил 27 апрель, 6-тур. «Металлург» - «Қўқон-1912» - 3:1.

Энг яхши мавсум: 1994 йил, 5-ўрин (16 ғалаба, 4 дуранг, 10 мағлубият).

Энг ёмон мавсум: 2000 йил, 20-ўрин (8 ғалаба, 5 дуранг, 25 мағлубият).

Энг йирик мағлубиятлар: 2000 йил 26 август, «Пахтакор» - «Темирйўлчи» - 7:1; 2019 йил 7 апрель, АГМК - «Қўқон-1912» - 7:1.

Факт ўрнида. Ушбу жамоа кетма-кет 11 мавсум «Нефтчи» (1992-1995, 1998-2000, 2002, 2003, 2015, 2016 йиллар, 17та ўйин), «Навбаҳор» (1992-1995, 1998-2000, 2002, 2003, 2015, 2016 йиллар, 15та ўйин) жамоаларига ютқазган. Бу «Қўқон-1912»нинг бир рақиб билан ўзаро давом этган энг узун мағлубиятли серияларидир. 2019 йилни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, сўнгги 6 мавсумда Бекободнинг «Металлург» клубига узлуксиз ютқазмоқда.

Футболимиз ватани бўлмиш Қўқон шаҳрининг бу жамоаси олий лига|Суперлигада 14 мавсумда жами 29 клубга мағлуб бўлган.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 15:26, 02.05.2019.
Ўқилди: 2093 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6657]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [4159]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3781]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3576]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [3400]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2963]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2818]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2807]

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" баҳси тахминий таркиблари билан танишинг [2459]

Чемпионлар лигаси кейинги мавсумида иштирокини нақд қилиб қўйган клублар (фото) [2298]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.