"Челси" Европа лигаси 1/2 финалининг биринчи ўйинида "Айнтрахт" билан сафарда дуранг ўйнади (1:1).
Лондон клуби россиялик тадбиркор Роман Абрамович даврида мавсум-2003/04дан бошлаб еврокубокларда тўққизинчи яримфиналда ўйнамоқда.
"Челси" бу даврда ушбу кўрсаткич бўйича "Барселона" билан биринчи ўринни бўлишиб турибди.