Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Қайси жамоалар «олтин требл» қилиши мумкин?

Баҳо:
+1 | -

Европа футболи тарихида 8 марта "требл" қайд этилган. Яъни бир жамоа битта мавсумда Чемпионлар лигаси, миллий чемпионати ва мамлакат кубогини қўлга киритган. Хўш, ушбу мавсумда тўққизинчи марта "олтин хет-трик" қўлга киритилиши мумкинми? Қайси жамоа томонидан?

Қайд этилган "требл"лар:

1966/67: "Селтик"*
1971/72: "Аякс"
1987/88: ПСВ
1998/99: "Манчестер Юнайтед"
2008/09: "Барселона"
2009/10: "Интер"
2012/13: "Бавария"
2014/15: "Барселона" **

Изоҳ: * Лига кубоги баъзи мамлакатлардагина ўтказилади. 1966/67 йилги мавсумда "Селтик" "олтин покер" қайд этган ягона жамоа ҳисобланади. Жамоа ўша йили Европа чемпионлар кубоги, Шотландия чемпионати, Шотландия кубоги ва Лига кубогида ғолиб чиққан.

** Ўз тарихида икки марта "олтин хет-трик"га эришган ягона жамоа — "Барселона".

Европа чемпионлар лигасида 4та жамоа қолди. Улардан иккитасида "требл" қилиш имконияти сақланиб қолган.

"Барселона"

ЕЧЛ: Ярим финалнинг дастлабки ўйинида "Ливерпуль"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жавоб ўйини 7 май куни сафарда ўтказилади.

Чемпионат: чемпион

Кубок: "Валенсия"га қарши финал ўйини 25 май куни бўлиб ўтади.

"Аякс"

ЕЧЛ: Ярим финалнинг дастлабки ўйинида "Тоттенхэм"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Жавоб баҳси 8 май куни Амстердамда бўлиб ўтади.

Чемпионат: Мавсум тугашига 2 тур қолганида "ПСВ" билан бирга 80 очко тўплаган ҳолда, тўплар фарқига кўра 1-ўринни эгаллаб турибди.

Кубок: "Виллем"га қарши финал баҳси 5 май куни ўтказилади.

Манба: uefa.com
Киритилди: 09:08, 03.05.2019.
Ўқилди: 10993 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик