Кириш Регистрация

Бу мавсумнинг энг омадли трансферлари

Баҳо:
+ | -

Трансферларнинг ҳаммаси ҳам клуб кутган натижа олиб келмаслиги ҳаммага аён, бироқ шундай траснферлар бор-ки, улар кутилганиданда омадли бўлиб чиқади. Якунланаётган мавсумдаги ана шундай трансферларнинг бир нечтаси билан таншиб ўтамиз

Роналду

ЕЧЛдаги омадсизликка қарамасдан, Роналдунинг ҳариди ўзини тўлиқ оқлади. Клуб футболчи ортидан катта миқдорда даромад қилишда давом этмоқда. Клуб Президентининг айтишича, Кришнинг жамоага келиши футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширган эмиш. Футболчи 40 та учрашувда рақиб дарвозасини 27 бор ишғол қилибгина қолмай, 13 бор голли узатмани амалга оширди. Энг муҳими, «Ювентус» футболчини ўз сафида олиб қолиш учун ҳамма нарсага тайёр. Ҳаттоки, трансфер борасида ҳам португалиялик футболчи билан маслаҳатлашмоқда.

Дуван Сапата

«Аталанта» бош мураббийи Гаспиринининг илтимосига кўра раҳбарият «Сампдориа» футболчисни ики йилга ижарага олиб беради. Колумбиялик футболчи эса, мураббийнинг ишончини тўлиқ оқлади ва «А церийа»нинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида дунёга танилди. «А церийа»да 21 та гол ва 7 та ассист намойиш қилган футболчи тўпурарлик пойгасида Роналду билан муросасиз курашга киришибгина қолмай, жамоасининг ЙЧЛда иштирок этиши учун ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда. Ваҳоланки, бир йил олдин бу футболчи ҳақида ҳеч ким эшитмаган ҳам эди. Мана буни фантастик топилма деса, бўлади.

Пако Алькасер

«Барселона» сафида 2 йил давомида атиги 25 та учрашувда майдонда тўлиқ ҳаракат қилган футболчи асосий таркибга кира олмагач, ўз омадини «Бундеслига»дан излашга қарор қилади. Трансфер оламида топқирлиги билан ном қозонган «Боруссия Дортмунд» клуби футболчини  кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олади. Буни қарангки футболчи 20 та учрашувда 17 та гол киритиб, «Боруссия Дортмунд» мухлисларининг ёқимтойига айланиб олади. Кўпчилик «Барселона»даги омадсиз мавсумлардан сўнг Пакодан бундай даражада футболни кутмаган бўлса, ажаб эмас.

Душан Тадич


«Аякс» клуби томонидан қайта кашф этилган футболчи 30 ёшни қоралаб қўйган бўлсада, «Аякс» томонидан «Соутгемтон»дан ҳарид қилинганида кўпчилик ҳайрон қолган эди. Клуб ўз академиясидаги ёшларга ўйин амалиётини бериш ўрнига Тадични ҳарид қилиши тушунарсиз қарордек кўринган бўлсада, бу ўзини 100% оқлади. Футболчи бу мавсумда ЙЧЛ доирасида 9 та гол киритиб, жамоасининг ғалабаларига ўз улушини қўшиб келмоқда. Статистика маълумотларига қараганда, футболчи ўз кариераси давомидаги энг сермаҳсул мавсумини ўтказаётган экан. Эрик тен Хагнинг топқирлигига қойил қолсак, арзийди. Ажойиб танлов!

Кишиштек Пёнтек

Бу мавсум футболчининг ҳаётида бурулиш ясагани билан унинг тарихида абадий қолиб кетса, ажаб эмас. Янги мавсумни «Геноа»да бошлаган полшалик футболчи ҳали ўз терма жамоасига ҳам чақирув олмаган ўртача футболчи эди. «Геноа» таркибидаги ажойиб ўйинлари эвазига «Милан» томонидан 35 миллион еврога ҳарид қилинган футболчи сермаҳсулликда тўхтаб қолмади ва «Милан» сафида янада кўпроқ голлар ура бошлади. Бир йил аввал Полшанинг ўртамиёна клубида тўп суриб юрган йигит бир мавсумнинг ўзида иккита клубга ўтган бўлсада, ўзини йўқотиб қўймади. Ҳозирда унинг трансфер суммаси тахминан 55 миллион еврони ташкил этишини ҳисобга олсак, «Милан» ва «Женоа» уни ҳарид қилиб адашмади. Уларнинг бири савияли ҳужумчига эга бўлган бўлса, «Женоа» ярим мавсумда футболчининг ортидан 30 миллион ишлаб олди. Мана буни омадли трансфер деса бўлади!
Сизнингизча, яна кимларни бу рўйхатга қўшсак, бўлар эди? Фикрларингизни қолдиринг!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:56, 04.05.2019.
Ўқилди: 11924 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.