Бу мавсумда катта ареналарда омадсиз иштирок этган клублар ёзги трансфер ойнасини сабрсизлик билан кутишмоқда. Улар янги футболчилар ёрдамида жамоанинг ўйинини сезиларли даражада кучайтиришни режа қилишган. Бугун ишончли манбаларга таянган ҳолда амалга ошиш эҳтимоли юқори бўлган трансферлар ҳақида сўз боради.
Никола Пепе – «Бавария»
«Лилль»да жавлон ураётган 23 ёшлик футболчини олдинги мақоламизда сизларга таништирганимиз учун ортиқча тўхталиб ўтирмадик.
Ҳозирда футболчи гол плюс пас тизимида 33 та учрашувда 33 очко тўплаган ҳолда ажойиб сермаҳсуллик кўрсатиб, ҳаммани ўзига қаратмоқда. «Лилль» уни сотиб юборишга тайёр эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Ҳозирда футболчига асосий даъвогар сифатида «Бавария»ни кўрсатишмоқда. Клуб футболчини бир неча маротаба стадиондан кузатиш учун мураббийларини жўнатгани ҳеч кимга сир эмас. «Бавария» ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Франк Риберининг ўрнида Никола Пепени кўрмоқда ва унга ишонч билдирмоқда.
Салаҳ – «Ювентус»
Яқинда Роналду «Ювентус» раҳбарларига клубни кучайтириши мумкун бўлган футболчилар рўйхатини тақдим этган эди. Энг қизиғи шундаки, у рўйхатда Мисрлик Муҳаммад Салаҳ ҳам мавжуд бўлиб, футболчини «Юве»га олиб келишга раҳбарлар ҳам қизиқиб қолди. «Ливерпул»нинг Дибалага бўлган қизиқишини инобатга олсак, бу трансфер амалга ошиши мумкин. Икки клуб футболчиларини алмаштирадиган бўлса, иккиси ҳам бундан фойда кўриши мумкин. Салаҳ учун Италилия «А церийа»си ўз уйидек гап! Дибала эса, Роналдунинг соясида қолиб кетмаслик учун тезроқ кетиш мақсадида эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Агарда «Ливерпул» бу мавсум ҳам совринсиз қоладиган бўлса, унда Салаҳ совринлар ютиш мақсадида «Ювентус»га ўтиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Шундай экан, воқеалар ривожи қандай якунланишини томоша қиламиз
Калиду Кулибали
Сенигал терма жамоси ва «Наполи» ҳимоячиси мана бир неча йиллардан бери кўплаб грандлар эътибор марказида турибди. Ўтган мавсумда «ПСЖ» ва «Барселона»дан тушган таклифларни рад этган футболчи кариерасида бурилиш ясаш мақсадида бу йил ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. Футболчининг ўзи буни интервьюларида очиқчасига эълон қилмоқда. Клуб уни ўз сафида олиб қолиш мақсадида унинг трансфер суммасини 150 миллион еврога кўтариб қўйган бўлсада, «Манчестер Юнайтед» уни ҳарид қилиш фикридан қайтмаяпти. Дарҳақиқат, «қизил иблислар» ҳозир савияли ҳимоячига ҳар дойимгиданда муҳтож. «Туттоспорт»нинг хабар беришича, футболчи ва клуб оғзаки келишувга эришган ва ёзда бу трансфер амалга ошади. Агарда Сенегаллик футболчи АПЛга йўл оладиган бўлса, у футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланади.
Гарет Бейл – «Тоттенҳем»
«Реал Мадрид»нинг янги режаларидан ташқарида қолган футболчи ёзда клубдан кетиши тобора аниқлашиб бормоқда. Унинг кейинги манзили катта эҳтимол билан Собиқ клуби бўлиши кутилмоқда. «Фотбал24» нашрининг хабар беришича «Шпорлар» уни ортга қайтаришмоқчи. Футболчининг савияли ўйинлари кейинги мавсумда АПЛ ғолиблиги учун курашда қўл келишига умид қилаётган «Тоттенҳем» футболчи учун курашда фоворит бўлиб турибди. Бейлнинг ўзи ҳам ортга қайтишга қарши эмас. Трансфер амалга ошадиган бўлса, «Тоттенҳем» кейинги мавсумда анча тажовузкор футбол намойиш этса, ажаб эмас.