Франция кубоги финалидан сўнг тақдирлаш маросими арафасида «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар қўл кўтарган мухлис мазкур можароли вазият тўғрисида тўхталиб ўтди.
«Ўз сўзларимдан афсусдаман, лекин бу провокация эмасди. Футбол шундай спорт турики, унда 40 минг киши бир ярим соат давомида ўйинчиларни бемалол ҳақоратлай олади.
Неймар бундай реакция билдирмаслиги керак эди. У – профессионал, камералар унга қаратилган ҳолда туриши унинг учун янгилик эмас. Бу – касбининг бир қисми, тўғрими?
Мен у билан учрашиб, гаплашиб олишга, узр сўраб, қўлни қўлга берганча келишиб олишга йўқ демаган бўлардим», – деган мухлиснинг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.
Унинг қўшимча қилишича, у ўша вазиятда Неймарни ҳақорат қилмаган.