Кириш Регистрация

АПЛ. «Тоттенхэм» 9 киши бўлиб ўйнаб, мағлуб бўлди (видео)

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасида мавсум охирига келиб топ-клублар ҳаддан ташқари кўп очко йўқотмоқдалар. Ушбу "анъана"ни бугун "Тоттенхэм" давом эттирди.

"Борнмут"га қарши ўйинда "шпорлар"нинг икки футболчиси майдондан четлатилди. Баҳснинг 43-дақиқасида Сон Хеунг Мин, иккинчи бўлим бошида эса захирадан тушганига ҳали 3 дақиқа ҳам бўлмаган Хуан Фойт тўғридан-тўғри қизил карточка олишди. Демак, бу футболчилар сўнгги турда "Тоттенхэм"га ёрдам бера олишмайди.

Тўққиз киши бўлиб қолган лондонликлар ҳимояланишга мажбур бўлишди. Қўшиб берилган дақиқаларда Натан Аке "Борнмут"га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Ушбу мағлубиятга қарамай, "Тоттенхэм" ҳисобида 70 очко бор. Улар бугун ғалаба қозонишганида ЕЧЛ йўлланмасини ҳал қилишар эди. Жамоа сўнгги турда "Эвертон"ни мағлуб этиши талаб этилади.

АПЛ, 37-тур
Борнмут – Тоттенхэм 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Аке.
Борнмут – Трэверс, Симпсон, Смит, Клайн, Аке, Айб (Муссе, 76), Фрэйзер, Кинг, Лерма, Кук, Уилсон.
Тоттенхэм – Льорис, Роуз, Триппьер, Санчес, Алдервейрелд (Фойт, 46), Дайер (Ваньяма, 46), Сиссоко (Дэвис, 82), Алли, Эриксен, Лукас Моура, Сон Хеунг Мин.
Огоҳлантиришлар: Дайер (11), Алдервейрелд (23), Сиссоко (40), Лерма (90), Ваньяма (90), Алли (90).
Четлатишлар: Сон Хеунг Мин (43), Фойт (48).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:35, 04.05.2019.
Ўқилди: 5964 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.