“Андижон” “Динамо” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди:
“Учрашув ҳақида гапиришдан аввал ҳалқимизни Рамазон ойи билан табриклайман. Учрашув ҳақида тўталадиган бўлсам, ўйинни яхши бошладик, аммо орада майдон эгаларига тўпни бериб қўйдик. Кейинчалик яна ўз ўйинимизни топиб олди. Биз бу ерга ҳимоявий ўйнаймиз деб келмадик. Йигитларимга раҳмат айтаман. Ўйин биз учун яхши якунланди. Бундай ўйинларда мураббий асабийлашади. Мураббий ўз олдида “Валидол” олиб юриши керак.
Жамоамиз майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашади. Мен бу йигитларга ишонман. Йигитлар эса ишончни оқлашяпти. Бизишлашда ва излаишдадавом этамиз.
Легионер? Менга легионер керак эмас. Нима қиламан легионерни? Ундан кўра ёш йигитларга имкон бериш керак. Улар терма жамоамиз футболчилари бўлиши мумкин. Мен йигитлардан доимо пас ва чиройли футбол кўрсатишларини хоҳлайман. Бугуги ўйинда қаноатланмадим. Сабаби мен ғалаба қозонишни хоҳлайман.
Жароҳатлар? Жароҳатлар футболнинг бир қисми. Бугун ҳам бир нечта футболчиларимиз жароҳат олди. Умид қиламан уларда ҳаммаси яхши", дея Даврон Файзиев сщларини келтиради STADION.UZ муҳбири Жалолиддин Қобилжонов.