Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

АПЛ. «Арсенал» «Челси»га ЕЧЛ йўлланмасини «тақдим» этди

Баҳо:
+-1 | -

Англия чемпионатининг 37-тури доирасида «Арсенал» клуби ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилди. "Канонирлар" Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун бугун ғалаба қозонишлари шарт эди. Аммо АПЛда қолиши аниқ бўлиб улгурган "Брайтон"дан рақибдан очко тортиб олди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди ва уни Пьер-Эмерик Обамеянг аниқ амалга оширди.

Унаи Эмери шогирдлари ўз вақтида ҳисобдаги фарқни оширишмади. Бунинг учун улар иккинчи бўлимда жазоланишди. "Арсенал" дарвозасига белгиланган пенальти Мюррей аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқаларда "Брайтон" футболчилари нафақат ишончли ҳимояланишди, балки хавфли қарши ҳужумлар ҳам ташкил этишди. Мазкур дуранг натижасида "Челси" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.

"Арсенал" АПЛ жадвалида 4-ўринни эгаллаш учун сўнгги турда "Бёрнли"ни мағлуб этиши ва "Тоттенхэм" ўз уйида "Эвертон"га ютқазиши керак. Шунда жамоаларнинг очколари тенг бўлади. Шунда ҳам "шпорлар"нинг тўплар фарқи рақибникига нисбатан 8та голга кўпроқ.

"Арсенал" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун яна бир имкониятга эга: Европа лигасида ғолиб чиқиш орқали.

Англия чемпионати, 37-тур
Арсенал – Брайтон 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 9, пенальти Обамеянг, 1:1 – 61, пенальти Мюррей.
Арсенал – Лено, Монреаль, Лихтштайнер (Колашинац, 77), Мустафи, Папастатопулос, Торрейра, Мхитарян (Гендузи, 77), Озил, Джака (Ивоби, 77), Ляказетт, Обамеянг.
Брайтон – Райан, Данк, Бернардо, Сальтор, Даффи, Гросс (Кайяль, 90), Стивенс, Марч, Биссума, Жаҳонбахш (Кнокерт, 46), Мюррей (Андоне, 78).
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (14), Гросс (45), Джака (60), Данк (63), Лихтштайнер (64), Гендузи (83), Мустафи (84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:54, 05.05.2019.
Ўқилди: 5938 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик