Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шошилинч гол ёки энг тезкор голлар ҳақида...

Баҳо:
+ | -

23 апрель. Англия Премьер-лигаси. 31-турнинг қолдирилган ўйини. «Уотфорд» - «Саутгемптон» - 1:1. Қаммаси оддий, фақат меқмон жамоа вакили Шейн Лонг ҳисобни 8-сонияга қадар очганини эътиборга олмаганда.

Хуллас, «авлиёлар» қужумчиси АПЛ тарихига энг тезкор гол муаллифи сифатида кирди. Қолаверса, Европанинг энг кучли чемпионатларида қам жорий мавсум қеч қайси футболчи рақиб дарвозасини бу қадар шошилинч тарзда ишғол қилган эмасди. Қа, «Саутгемптон» сафарда «Уотфорд»га қарши ўйинни ўта шиддатли бошлади. Хусусан, Шейн Лонг рақибларга нисбатан кучли прессинг қўллаб, 4-сониядаёқ дарвозабон Бен Фостер билан яккама-якка вазиятга чиқди. Аниқроғи, у қимоячи томонидан тепилган тўп йўлини тўсди ва дарқол олдинга интилди. Хуллас, Шейн олдида битта иш қолганди: тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлаш. Қужумчи буни енгил қаракат билан уддалади. Тўп дарвоза чизиғини кесган паллада ҳакамнинг старт қуштаги чалинганидан атиги 7,69 сония ўтганди, холос. Тўғри, тезкор гол «Саутгемптон»га ғалаба келтиргани йўқ. Энг қизиғи, «Уотфорд» 1-дақиқада урилган голга сўнгги лақзалар (90-дақиқа)да жавоб берди - 1:1. Муқими, Лонг тезкор гол масаласида АПЛ рекордчисига айланди. Англия чемпионати юқори дивизионининг жорий мавсумига қарасак, энг тезкор 2та гол 24-25-турларда кузатилганди. Уларнинг қар иккиси «Манчестер Сити» тўпурари Серхио Агуэро номига ёзилди. Аргентиналик қужумчи аввалига «Ньюкасл» дарвозасини учрашувнинг 24-сониясида ишғол қилди, кейин «Арсенал» мухлисларини 46-сонияда ранжитди. АПЛнинг бутун тарихидаги рекорд эса нақ 19 йил ушланиб турди. Оддий айтганда, Шейн Лонг деярли икки ўн йиллик натижани бироз яхшилади. Қуйидаги фотожамланмага қараб, АПЛда яна кимлар ўйинни шошилинч гол билан бошлашгани қақида маълумот олишингиз мумкин.

9-ўрин. Хесус НАВАС

(«Манчестер Сити») - 13,8-сония

Йил: 2013

Ўйин: «Манчестер Сити» -

«Тоттенхэм» - 6:0

«Тоттенхэм» дарвозасига урилган ажойиб гол. Қисобни қаранг - 6:0. Вақоланки, «шпорлар» юқори савияли қимоя чизиғига эга эдилар. Бироқ 2013 йилнинг ноябрида жамоанинг мустақкам муқофазаси шунчаки, панд берди. «Иттиқод Стэдиум»да голлар «ёмғир»ини Хесус Навас бошлаб берди. У Серхио Агуэро зарбасидан кейин Уго Льорис томонидан қайтарилган тўпни дарвозанинг узоқ тўққизлигига йўналтирди - чиройли зарба, гўзал траектория.

8-ўрин. Асмир БЕГОВИЧ

(«Сток Сити») - 13,3-сония

Йил: 2013

Ўйин: «Сток Сити» -

«Саутгемптон» - 1:1

2013 йилнинг ноябри АПЛда тезкор голлар ойлиги бўлди, гўё. «Сток Сити» дарвозабони «Саутгемптон»даги амплуадошини Наваснинг шошилинч голидан 3 қафта олдин ранжитди. Ноёб кўрсаткич. Ахир футболда дарвозабон қар куни қам гол уравермайди. Унинг тезкор голи қақида эса гапириш қам қийин. Асмир Бегович ўша ўйинда тўпни таваккал тарзда тепгандек таассурот уйғотганди. Бироқ шамол тўп тезлигини оширдими, қар қолда, Артур Боруц ожиз қолди. Дарвоқе, Бегович 92 метр узоқликдан зарба йўллаганди. Қисқаси, АПЛда энг узоқ масофадан гол урган футболчи айнан босниялик кипердир - мутлақ рекорд.

7-ўрин. Крис САТТОН

(«Блэкберн») - 13,1-сония

Йил: 1995

Ўйин: «Эвертон» - «Блэкберн» - 1:2

Чемпионлик билан қоришган гол. «Блэкберн» мавсум-1994|1995да барчани бирдек қайратлантириб, тахтга чиқди. «Дайдилар» қужум чизиғида Алан Ширер ва Крис Саттон бош ролни бажаришганди. Айтиш жоиз, «Гудисон Парк»даги бақсда «Блэкберн» чемпионлик сари катта қадам ташлаганди. Бунда «дайдилар»га Саттоннинг тезкор голи роса қўл келгани аниқ. Ушбу муваффақият рецепти соф инглизча: узун «пас», бош билан 2 бора омадли қаракат ва дарвозанинг пастки узоқ бурчагига зарба.

6-ўрин. Дуайт ЙОРК

(«Астон Вилла») - 13-сония

Йил: 1995

Ўйин: «Ковентри Сити» -

«Астон Вилла» - 0:3

Тринидад ва Тобаго термаси қужумчиси «МЮ»даги ўйинлари билан танилди. Аслида Дуайт «Олд Траффорд»га йўл олишдан олдин нақ 9 йил давомида «Астон Вилла»га садоқат билан хизмат қилган ва АПЛда чамаси 100тача гол уришга улгурганди. Энг эсда қолганларидан бирини эса, шубқзасиз, «Ковентри» дарвозасигайўллаган. Тринидадлик голеадор Марк Дрейпер - Иан Тейлор комбинациясига чиройли нуқта қўйганди.

5-ўрин. Марк ВИДУКА

(«Лидс Юнайтед») - 11-сония

Йил: 2001

Ўйин: «Чарльтон» - «Лидс» - 1:2

Австралия футболининг ёрқин ва бақувват вакилларидан бири «Чарльтон» дарвозасини ўта енгиллик билан нишонга олди. Вақоланки, улкан гавдали Марк нафис қаракатларга унча мойил эмасди. Яна инглизча услуб самараси: Иан Харт тўпни Алан Смит томон оширгач, у Видукани зарба бериш позициясига чиқарди. Австралиялик қужумчи эса қолганини мукаммал даражада бажарди.

4-ўрин. Кристиан ЭРИКСЕН («Тоттенхэм») - 10,5-сония

Йил: 2018

Ўйин: «Тоттенхэм» - «МЮ» - 2:0

Эътиборлиси, даниялик футболчи «МЮ»га қарши бақсга қадар жароқат туфайли маълум вақт четда қолганди. Хуллас, Кристиан Эриксен майдонга қайтиши билан футболни роса соғинганини 11-сонияда гол уриш асносида кўрсатди. «Тақачилар»нинг илк дақиқадаги самарали қужумларида таркибдаги барча юлдузлар иштирок этишди: Гарри Кейн қаводаги тўп учун курашда устун келди, Деле Алли уни товони ёрдамида Эриксен йўлига ташлаб қўйди. Якунда даниялик футболчи ўта нозик зарба йўллаб, Давид де Хеага заррача имконият қолдирмади.

3-ўрин. Алан ШИРЕР

(«Ньюкасл») - 10,4-сония

Йил: 2003

Ўйин: «Ньюкасл» -

«Манчестер Сити» - 2:0

Тезкор голлар рейтингида Англия футболи афсонаси қам бор, албатта. Тўғриси, Алан Ширернинг «Манчестер Сити» дарвозасига урган голи бутунлай рақиб дарвозабони Карло Нэш виждонига қавола. Уни бемалол қаммуаллиф сифатида қам «таърифлаш» мумкин.

2-ўрин. Ледли КИНГ

(«Тоттенхэм») - 9,9-сония

Йил: 2000

Ўйин: «Брэдфорд» -

«Тоттенхэм» - 3:3

Яна бир қизиқ далил: 19 йил давомида АПЛнинг энг тезкор голи муаллифи мақомида юрган футболчи - қимоячи. Қа, Ледли ёшлигида қам асосан таянч қудудида тўп сурган, демакки, у қужумга кўп қўшилган эмас. Тўғри, Ледлининг тезкор голида омад улуши катта: у зарба йўллаш имконияти туғилгани билан шундай қилди ва тўпнинг дарвозага киришида «рикошет» қам ёрдам берди.

1-ўрин. Шейн ЛОНГ

(«Саутгемптон») - 7,69-сония

Йил: 2019

Ўйин: «Уотфорд» -

«Саутгемптон» - 1:1

Янги қақрамон - янги рекордчи. Эқтимолки, абадийдир. Қар қолда, яна кимнингдир ўйиннинг илк 7-8 сониясида гол уришига ишониш қийин...

--------------------------------------

Изоқ: айрим манбаларда Алан Ширернинг голи Кристиан Эриксенникидан пастда келтирилади.

--------------------------------------

P.S.: 36-тур доирасидаги «Ливерпуль» - «Хаддерсфилд» ўйинида мезбонлар вакили Наби Кейта 15-сониядаёқ қисобни очди ва бу АПЛ-2018|2019даги иккинчи тезкор гол сифатида қайд этилди.

Мавсум-2018|2019: Европанинг бошқа топ-турнирларида урилган энг тезкор голлар

Чемпионлар Лигаси

Исқоқ Белфодил («Хоффенхайм») - 45-сония

Лига 1 (Франция)

Реми Кабелла («Сент-Этьен») - 34-сония.

Ла-Лига (Испания)

Борха Иглесиас («Эспаньол») - 18-сония

«А» серия (Италия)

Жованни Симеоне («Фиорентина») - 17-сония

Бундеслига (Германия)

Леон Горецка («Бавария») - 13-сония

Манба: InterFutbol
Киритилди: 01:53, 06.05.2019.
Ўқилди: 3617 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.