"Ливерпуль" ЕЧЛ яримфиналининг жавоб ўйинида "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб (4:0) финал йўлланмасини қўлга киритди (биринчи ўйин - 0:3).
Мерсисайдликлар Европа чемпионлар кубоги/чемпионлар лигаси тарихида биринчи ўйиндаги йирик мағлубиятдан сўнг финалга йўл ола билган учинчи жамоа бўлди.
1986 йилда "Барселона" Чемпионлар кубогида "Гетеборг"ни мусобақадан чиқариб юборган (0:3, 3:0, пен - 5:4).
1974 йилда "Панатинаикос" "Црвена Звезда"дан ўтган (1:4, 3:0).