Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида, июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур ўйинлар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар департаменти томонидан ўтказилган музокаралар натижасида миллий терма жамоамиз учун яна бир кучли спарринг-рақиб топилди.
Шу йилнинг 2 июнь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталияда Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Маълумот учун, Туркия терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоа таркибида Италиянинг "Милан", "Сассуоло", Англиянинг "Эвертон", "Лестер", Франциянинг "Лилль", Германиянинг "Штутгарт", Испаниянинг "Сельта" каби клубларида тўп сурадиган кучли футболчилар бор. Ҳозирда Туркия терма жамоасини Шенол Гюнеш бошқариб келмоқда.
«Реал»да ҳеч қачон сотилмайдиган тўрт футболчи номи маълум бўлди [6005]
Беллингем бу ёзда «Реал»дан кетмоқчи бўлган эди [2796]
Родри «Реал»га ўтмоқда [2519]
«Реал» Гонсало Гарсияни «Фулхэм»га сотди [2504]
Ўртоқлик учрашуви. "Бавария" 15:0 ҳисобида ғалаба қозонди [2348]
«Реал» янги дарвозабон сотиб олиши мумкин [1967]
Де Дзерби: «Олдинда яна бир трансфер бомбаси бор» [1774]
"Реал" ўтган мавсумда Ла Лиганинг энг яхши ёш футболчиси бўлган ҳужумчига қизиқмоқда [1770]
"Реал" "Манчестер Сити"га расмий таклиф юборди [1717]
Зидан Франция терма жамоасининг ЖЧ-2026даги муваффақиятсизлиги сабабини айтди [1670]













