Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ойбек Рустамов: «Гол уришим давомли бўлади»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola суперлигасининг 7-тур учрашувида “Қўқон-1912” жамоаси , сафарда амалдаги чемпион , Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан очко тортиб олишга эришди. 2-2 ҳисобидаги дуранг натижада Қўқонликлар ҳимоячиси Ойбек Рустамовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Ойбек ушбу ўйинда “Локомотив” жамоаси дарвозасига гол киритиб , жамоадошларида ўзларига бўлган ишончни юксалтиришга эришди. Биз Ойбек Рустамов билан ўтган ўйин ҳамда навбатдаги “Бунёдкор” жамоасига қарши бўладиган ўйин ҳақида суҳбатлашдик.
-“Локомотив”  жамоаси қарши ўйин ҳақида фикрингиз. Сиз ҳимоячи бўлсангизда учрашувда муҳим голни киритдингиз.

“Локомотив”га қарши қийин ўйин ўтказдик. Учрашув бошланмасиданоқ жамоамиз сардори Мурод ака Ҳолмуҳаммедовнинг жароҳат олишлари бизга икки ҳисса куч билан ўйнашимиз лозимлигидан дарак берарди. Бундан аввалги турда Бекобод шаҳрида , “Металлург” жамоасига имкониятини бой берган эдик. Шунинг учун “Локомотив”га қарши ўйинда ютказишга ҳаққимиз йўқ эди. Тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлганди. Учрашув қийин ўтишини билган ҳолда , мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришга ҳаракат қилдик ҳамда бунга эришдик деб ўйлайман.Голга келсак, ҳамма футболчи қайси нуқтада ўйнашидан қатъий назар гол ургиси келади. Мен ҳам шунга интилдим ва мавсумдаги илк голимни киритдим. Ўйлайманки бу гол билан тўхтаб қолмайман, гол уришим давомли бўлади. Бунинг учун майдонда астойдил  ҳаракат қиламан.

-Мавсум старти жамоа учун омадсиз бошланди. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз ?
Тўғри айтасиз мавсум бошида мағлубият ва дуранглар кўп бўлди. Айрим ўйинларда омад биздан юз ўгирди. Лекин биз бу ҳолатдан тушкунликка тушганимиз йўқ. Ҳамма кўриб турганидек ўйиндан-ўйинга жамоамиз кучайиб бормоқда. Ҳали мавсум узоқ давом этади, ҳали ғалабали серияларимиз бўлади албатта. Қўқонлик мухлисларни хурсанд қиламиз. Шу ўринда қийин дамларда бизни ёлғизлатиб қўймаётган азиз мухлисларимизга катта раҳмат айтаман.

photo_2019-05-03_17-33-30
-Сиз “Championat.asia” сайти талқинига кўра , ўтган тур рамзий терма жамоасидан жой олдингиз.
Турнинг рамзий терма жамоасига кирганимдан хурсандман. Бу албатта одамга ёқимли ҳиссиётларни тақдим қилиш билан бирга янаги турларда бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ундайди. Тур рамзий терма жамоасидан кейинги турларда ҳам жой олишга умид қиламан ва бунинг учун астойдил меҳнат қилишга тайёрман.

-Олдинда кутиб турган “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз ?
Жамоамиз аллақачон “Бунёдкор”га қарши тайёргарликни бошлаб юборган. “Бунёдкор” яхши жамоа , улар ҳар қандай рақибга қарши чиройли ўйин намойиш қилишмоқда. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Рақибга ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, биз бу ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бошқа натижа бизни қониқтирмайди. Худо ҳоҳласа рамазон ойида мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор куч ва ҳайратимизни ишга соламиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 10:23, 09.05.2019.
Ўқилди: 1882 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.