Чемпионлар лигаси ярим финали "Тоттенхэм"га қарши жавоб ўйинида "Аякс" футболчилари рўза тутган ҳолида ўйнаган.
Амстердамликларнинг икки нафар футболчиси — Нуссаир Мазрауи ва Ҳаким Зийеш рўза тутишган, шу боис ўйин вақтида оғиз очишди. Мусулмон футболчилар ўйиннинг 24-дақиқасида оғиз очадиган вақт бўлгани сабабли оғиз очишган.