Яқинда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан “Саратондан соябон бўл” номли хайрия акцияси ташкил этилганди.
“Андижон” футбол клуби ҳам мазкур хайрли ишда фаол иштирок этишни мақсад қилган.
Куни-кеча жамоа аъзолари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалига ташриф буюрди.
Ушбу шифохонада футболчилар саратон касаллиги билан курашиб келаётган вояга етмаган болалар билан учрашиб, уларга эсталик совғаларни улашди ҳамда дилдан суҳбатлашган холда, юқори кайфият улашишга харакат қилди.
Клуб матбуот хизматининг маълумот тақдим этишича, “Саратондан соябон бўл” хайрия акциясида иштирок этиши учун жамоа томонидан 2006 йилнинг 24 июл куни Андижон вилояти, Марҳамат туманида таваллуд топган Абдусаломов Жаҳонгир Икромжон ўғли танлаб олинди. Жаҳонгирнинг хайрия акциясида иштирок этиши учун, унинг оммавий ахборот воситаларида кенг тарзда тарғиб этилишига онаси Маҳфузахон Дадажонова қарши эмаслигини таъкидлади. Вояга етмаган Ж.Абдусаломовга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида шу кунларда унинг отаси Икромжон Дадажоновнинг номига пластик карточкаси очилмоқда. Бу борада кейинроқ яна батафсил маълумот берамиз.
Насиб этса 16 май куни Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган “Андижон” – “Пахтакор” ўйинига Жаҳонгир ҳам ташриф буюради ва ўйин аввалида жамоавий расмга тушиш, учрашувни рамзий маънода бошлаб бериш ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бевосита иштирок этиш каби тадбирларда қатнашади.