Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Музаффар Абдуллаев: «Суперлигага қайтишимиз шарт»

Баҳо:
+ | -

Буюк ўтмиш ва шонли тарихга эга Фарғонанинг «Нефтчи» клуби жорий йилдан эътиборан Про-лига баҳсларида иштирок этмоқда.

Ўтган мавсумдаги омадсизликлар, турли муаммолар жамоани шу даражага олиб келди. Бир вақтлари Юрий Саркисян даврида фақат медаллар учун курашган «Нефтчи» энди элитага қайтишга ҳаракат қилмоқда. Устига-устак, қуйи дивизиондаги кўрсаткичлар ҳам ижобий кўриниш олавермагач, бош мураббий Баҳром Ҳайдаров лавозимидан озод этилди. Фар­ғоналиклар айни пайт Абдусамад Дўрмонов қўл остида машғулот ўтказишмоқда. Гарчи янги мавсум олдидан кўплаб футболчилар бошқа жамоаларга йўл олган бўлишсада, мураббийлар айрим тажрибали ўйинчилар ҳисобига таркибни шакллантиришмоқда. Достон Абдураҳмонов, Игорь Таран, Музаффар Абдуллаев, Носир Отақўзиев шулар жумласидан. Яқинда биз «Суғдиёна»даги ўйинлари билан танилган, ҳозирда «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилаётган голкипер Музаффар Абдуллаев билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Музаффар, «Нефтчи» таркибида қуйи лигада иштирок этиш ўсишингизга халақит бермайдими? Ҳар ҳолда, Суперлига билан Про-лига ўртасида катта фарқ бор.

- Ўтган мавсум охирида жиддий жароҳат олдим. Икки ой мобайнида даволаниш билан банд бўлдим, февраль ойидан бошлаб индивидуал тарзда машғулотларга киришдим. Бу орада Суперлига жамоаларидан кўплаб таклифлар тушди. Олдимда бир нечта вариантлар турганди. Жароҳатдан сўнг спорт формамни тиклаб олиш учун мухлат керак бўлди. Аммо вақт шиддат билан ўтар, янги мавсум бошланишига оз фурсат қолганди. Айни шу паллада Фарғонадан таклиф тушди. «Нефтчи» элитага қайтишни кўзлаган, қолаверса, аввалги ҳолатимга қайтиш учун бу клубда тўп суриш жуда яхши имконият эди. Жамоа раҳбарлари Суперлигага қайтишни вазифа қилиб белгилашди, биз бунинг уддасидан чиқамиз, деган умиддаман.

- Абдусамад Дўрмонов бошчилигида машғулотларни давом эттиряпсизлар. Ушбу мутахассис қўл остида шуғулланиш жараёнида қандайдир янгиликлар кўзга ташландими?

- Барчаси режа асосида кетмоқда. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Абдусамад ака аввалги бош мураббийимизнинг ёрдамчиси бўлган, ўзбек футболи афсонаси ўз ишининг устаси ҳисобланади.

- Сўнгги йилларда дарвозабонларга эътибор кучаймоқда, янги номлар чиқмоқда. Буни терма жамоа мисолида ҳам яққол кўриш мумкин...

- Тўғри айтасиз. Мисол тариқасида январь ойида бўлиб ўтган Осиё кубогини олиш мумкин. Дарвоза чизиғида Игнатий Нестеровга Ўткир Юсупов, Санжар Қувватов, Жавоҳир Илёсов кабилар рақобат туғдиришди. Аввалги йилларда дарвозабонлар борасида танқислик кузатилгани ҳам бор гап. Ҳозир ёшлар ўсиб боришмоқда, киперларга бўлган эътибор кучайди. Юртимиздаги футбол мактаблари ва академиялари бу борада фаол ишлашмоқда.

- Ўзбек дарвозабонларининг хориж жамоаларига йўл олиши ниҳоятда кам учрайди. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

- Нима десам экан, Осиё мамлакатларида дарвозабонларга қараганда ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларга талаб юқорироқ. Хусусан, бизда ҳам. Бу жараён асосан Европада оммалашган. Бошқача изоҳ беролмайман.

- «Кўҳна қитъа» клубларидаги қайси дарвозабонларнинг ўйинларини кузатиб борасиз?

- Менга «МЮ» посбони Давид де Хеанинг ўйини ёқади.

- «Манчестер Юнайтед»нинг муваффақиятсизликларида испаниялик кипернинг айби борми?

- Ўзим дарвозабон бўлганим учун, де Хеа манзилига йўлланаётган танқидларни оқламайман. Ҳамма хато қилади. Боз устига, Давид «МЮ»нинг аксарият учрашувларида жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Унинг қаҳрамонликлари кам гапирилади, мабодо, гол ўтказиб юборса ёки хатога йўл қўйса, дарров одамлар кўзига кўринади, клубдошлари жонига оро кирган вазиятлар бир зумда эсдан чиқади. Футбол - жамоавий ўйин, мағлубият ҳам, ғалаба ҳам бутун жамоаники. Муайян бир кишини айбдор қилиб кўрсатиш ноўрин.

- Сизнингча, «Нефтчи» ниманинг эвазига элита йўлланмасига эга чиқиши мумкин?

- Мухлислар ишончи ва катта меҳнат мақсадлар рўёбга чиқишида муҳим омил ҳисобланади. Жамоамиз асоси ёшлардан иборат, бу ҳам бизнинг фойдамизга ишлаши шубҳасиз. Чунки навқирон футболчиларда иштиёқ кучли, йўқотадиган нарсалари йўқ, ҳисоби. Қандай шароитда бўлишимиздан қатъий назар, Суперлигага қайтишимиз шарт.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 21:03, 09.05.2019.
Ўқилди: 3056 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.