Кириш Регистрация
27/01 11:00 Таиланд 2-0 Ливан
27/01 13:00 Ироқ 4-2 Қирғизистон
27/01 13:00 Вьетнам 5-4 Кувайт
27/01 17:00 Индонезия 5-0 Жанубий Корея
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс - Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал - Қайрат
29/01 01:00 Монако - Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао - Спортинг
29/01 01:00 Атлетико - Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер - Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д - Интер
29/01 01:00 Брюгге - Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф - Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона - Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль - Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити - Галатасарой
29/01 01:00 Пафос - Славия
29/01 01:00 ПСЖ - Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ - Бавария
29/01 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи - Челси
29/01 01:00 Юнион - Аталанта

Ван Дейк ёки Раҳим Стерлинг: Қай бири «оғир»роқ?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Англияда мавсум-2018|2019нинг энг яхши футболчиларини аниқлашди. Журналистлар Раҳим Стерлингни эътироф этган бўлсалар, футболчиларнинг ўзлари Виржиль ван Дейкни танлашди. Савол: футболчилар (PFA - Professional Footballers’ Association) хулосалари кучлироқми ёки журналистлар (FWA - Football Writers’ Association)ники? Бу саволга жавоб йўқ. Зеро, Англияда ҳар икки ташкилот соврини бир хил қийматга эга. Фақат айтиш керакки, футболчилар ўртасидаги сўров анча эрта ўтказилади. Қолаверса, бунда маълум даражада шахсий муносабатлар таъсири ҳам бўлади, албатта. Дейлик, қайсидир футболчи умумий таассуротларига таяниши ёки шунчаки, ўз дўстига овоз бериши мумкин. Мисол учун, журналистлар талқини бўйича АПЛнинг энг яхши футболчиси мақомини олган Раҳим Стерлинг FWA сўровида «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейнга овоз берди ва буни оддий изоҳлади: «Нега айнан Кейн? Чунки у ҳар йили жуда кўп гол уриб, жамоасига катта манфаат келтирмоқда. Ҳа, кўпчилик ван Дейк ҳақида гапирмоқда, биламан, у етарлича овоз олади. Лекин мен терма жамоадаги шеригимни танлайман».

PFA лауреати Виржиль ван Дейкнинг ўзи эса сўровда асосий рақобатчиларидан бирига овоз берди. «Ҳа, Стерлингни эътироф этдим, - деди «Ливерпуль» ҳимоячиси сўров натижалари эълон қилинганидан кейин. - Бу виждон амри. Ўйлашимча, Раҳим энг яхши бўлишга муносиб эди. Қисқаси, унга нисбатан адолатсизлик қилишни истамадим. Ҳар ҳолда, Раҳим қо-йилмақом мавсумни ўтказди, ўйинини сезиларли даражада яхшилади, яққол ўсди».

Ван Дейкнинг фикрича, PFA, яъни профессионал футболчилар эътирофи ҳар бир ўйинчи учун энг катта мукофотдир: «Ушбу совриннинг салмоқли тош босиши ўз-ўзидан тушунарли. Футболчи учун бундан яхшироқ мукофот бўлмаса керак. Ахир ҳар ҳафта майдонда сенга қарши ўйнаган рақиблар овозига кўра, лауреат бўлганингни билиш нақадар ёқимли». Дарвоқе, «Ливерпуль» вакили 1974 йилдан эътиборан топширилаётган ушбу совринни қўлга киритган атиги 6-ҳимоячидир. Орқа чизиқ вакили бундан олдин охирги марта мавсум-2004|2005 якунида эътироф этилганди. Ўшанда футболчилар «Челси»нинг собиқ сардори Жон Террини танлашган эди.

 Раҳим Стерлинг ҳам PFA совринисиз қолгани йўқ. «Манчестер Сити» вакилини мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олишди. Сўровнинг ушбу йўналишида 23 ёшдан кичик футболчилар (чемпионат стартга чиққан кун ҳисобга олинади)га овоз берилади.

FWA, яъни журналистлар соврини - Англия футболидаги энг қадимий мукофот ҳисобланади. Илк марта мавсум-1947|1948 якунида топширилган соврин футболчилар томонидан ҳамиша алоҳида қадрланади.

PFA ва FWA сўрови кўпинча бир хил натижа тақдим этади. Ҳар ҳолда, охирги 10 йилликни олсак, икки ташкилотнинг якуний фикри атиги 3-марта бир жойдан чиқмади (2011 йили футболчилар Гарет Бэйл, журналистлар Скотт Паркерни, 2016 йили эса ўйинчилар Жейми Варди, матбуотчилар Риёд Маҳрезни эътироф этишганди).

Раҳим Стерлинг журналистлар сўровида кутилмаганда, жуда катта фарқ билан ғалаба қозонди. FWAнинг нақ 62 фоиз аъзоси айнан «Сити» ҳужумчисини ёқлади, натижада у энг яқин таъқибчиси ван Дейкдан 100та кўп овоз жамғарди. Албатта, Раҳимнинг ушбу ғалабасида АПЛдаги статистикаси (37-тургача 17та гол ва 10та самарали узатма) катта ўрин тутади, қолаверса, унинг охирги ойларда футболда ирқчиликка қарши кураш ҳаракати тимсолига айлангани таъсири ҳам бор. «Биз ван Дейк бутун мавсум давомида жуда яхши ўйнаганини тан олишимиз керак. Ҳимоячилар хизматини ҳам эътироф этамиз, албатта. Бироқ ўйлашимча, сўровимизда майдон ташқарисидаги ишлар устунликни Стерлинг томон оғдирди», - деди FWA бошлиғи Кэрри Браун. - Ишонамизки, Раҳим нафақат ўз замондошлари, балки ўтмиш ва келажак авлодга ҳам ўрнак бўлди».

Узоқ 1969 йилдан буён «Манчестер Сити»нинг бирор вакили журналистлар уюшмасининг олий  эътирофига эришган эмасди. Демак, Раҳим Стерлинг «шаҳарликлар» учун 50 йиллик сукутни бузди.

ВАН ДЕЙК футболчилар талқини бўйича АПЛнинг энг яхши футболчиси

20та «қуруқ» ўйин,

3та гол,

2та самарали узатма, 36та ўйин

 

СТЕРЛИНГ журналистлар талқини бўйича АПЛнинг энг яхши футболчиси

17та гол,

10та самарали узатма,

32та ўйин

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:21, 10.05.2019.
Ўқилди: 3960 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.