Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Мусобақаларда 154 оила ​иштирок этди​

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ
Бухорода Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган республика оилавий спартакиада мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.   Корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари, ишчи-хизматчилари ҳамда уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига жалб этиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, касб касалликларидан муҳофаза қилиш, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган интилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур спартакиадага қатнашувчиларнинг сони ортмоқда.    Тадбирнинг қуйи тармоқлараро туман ва шаҳар босқичида 154 оила спортнинг югуриш, акробатика элементлари, тўпни нишонга отиш, чаққонлик ва мерганлик эстафеталари, “Моҳир ўйинчи”, “Овчилар ва қуёнлар”, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз” ўйинлари, кўпкураш, арқон тортиш мусобақаларида иштирок этди.   Улар орасидан сараланган 15 жамоа вилоят мусобақасига йўлланма олди. Унинг қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувларида Ромитан туманилик Азамат Қўшаев оиласи ғолиб чиқиб, спартакиаданинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.   – Соғлом турмуш тарзининг ўзагини ташкил этадиган спорт ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланмоқда, – дейди ғолиб жамоа аъзоси, 4-ўрта умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Моҳигул Қозоқова. – Оиламизда спортни ҳамма яхши кўради. Бўш вақтимизда мактаб стадионида бадантарбия, югуриш билан шуғулланамиз. 12 ёшли ўғлимиз Жаҳонгир Бухоро шаҳридаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида таълим олади.   Спартакиада ғолиб ва совриндорлари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлар билан мукофотланди. Шунингдек, “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Энг фаол оила” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.
Манба: UZA
Киритилди: 10:59, 10.05.2019.
Ўқилди: 1417 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.