Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақасининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Спорт мусобақасининг республика босқичи жорий йилнинг 30 май кунидан - 2 июнь кунига қадар Жиззах шаҳрида ўтказилади. 31 май куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумки, навқирон давлатимиз ёшлар мамлакати ҳисобланади. Шу сабабли истиқлол йилларида ёш авлодни комил, ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш устувор вазифалардан бирига айланди. Энг қувонарлиси, бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ Чемпионати» мусобақаларининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда.

Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказишда спортнинг ўрни беқиёс. Шу боис мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун кенг имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикамизда умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган «Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси чемпионати» мусобақалари ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу мусобақаларни ўтказиб келиниши билан, ўқувчиларни ёнғин ўчирувчи касбига қизиқтириш, ушбу йўналишда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб борилишини таъминлаш, ўқувчиларни ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалари ҳамда жисмоний тайёргарлигини ошириш, ёнғин хавфсизлиги хизматига муносиб, жисмонан соғлом ва жасур ўсмирларни тайёрлашда, ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила билиш кўникмалари ва маҳоратини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга.

Мазкур мусобақанинг биринчи босқичи жорий йилнинг 1-15 апрель кунлари туман-шаҳар миқёсида ҳар бир умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, ушбу босқичда ўқувчилар орасидан умум жисмоний тайёргарлик, яъни турникда тортилиш, 100 ҳамда 1000 метрга югуриш турлари бўйича энг яхши натижаларни кўрсатганлар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, туман-шаҳар терма жамоаси шакллантирилди ва иккинчи, яъни вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

Мусобақанинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 1-18 май кунлари назарий шартга кўра иштирокчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари асосида ҳамда амалий шартларга кўра «100 метрга тўсиқлар оша югуриш», «Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш» ҳамда «Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» турлари бўйича ўтказилиб келинмоқда. Албатта ушбу босқичда ҳам ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланмоқдалар ҳамда вилоят терма жамоаси шакллантирилиб, учинчи босқичда, яъни республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма оладилар.

Спорт мусобақасининг республика босқичи жорий йилнинг 30 май кунидан - 2 июнь кунига қадар Жиззах шаҳрида ўтказилади. 31 май куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг раҳбарияти, унда вилоят ҳокимлиги, бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишади. Ушбу очилиш маросимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куч ва воситаларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда таниқли хонандалар томонидан концерт дастури ташкил этилади.

Ўйлаймизки, бу каби мусобақалар ёш ёнғин ўчирувчиларимизни ёнғин ўчириш воситаларини тезкорлик ва чаққонлик билан қўллаб, инсонлар ҳаётини қутқариш, мол-мулкларни асраб қолишга, ватан ва халқ олдидаги бурчларини бажаришга, жисмонан соғлом, чаққон ва чидамли қилиб тарбиялашга хизмат қилади.

Бир вақтнинг ўзида қизиқарли ҳам фойдали ва муросасиз курашларга бой бўлган мусобақаларни гувоҳи бўлишга таклиф этамиз.

Манба: Uzreport
Киритилди: 14:50, 10.05.2019.
Ўқилди: 1449 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус: "У билан "Реал"да бирга ўйнамаганимдан афсусдаман" [3481]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2593]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2360]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2268]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2179]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2081]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2033]

Гринвуд Англияга қайтишга қарор қилди [2008]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [1965]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.