Хабарингиз бор, «Ливерпул» билан бўлган баҳснинг иккинчи учрашуви Каталония клуби учун аянчли якунланди. Ўша мағлубиятдан сўнг Лео Месси жамоадошлари билан битта автобусда кетишдан бош тортди ва ортга бир ўзи қайтиб кетди. Бу воқеадан сўнг «Мундо Депортиво» нашри Мессининг тез орада клубни тарк этиши ҳақида бонг ура бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай Испаниянинг «Марcа» нашри Мессининг «Манчестер Сити»га ўтмоқчи эканлигини эълон қилди. Футболчининг ўзи эса бу борада баёнот беришдан бош тортмоқда. Айнан шу воқеа ва Мессининг кетиши ё қолиши ҳақида унинг жамоадошларидан олинган интервьюларни эътиборингизга ҳавола этамиз
Луис Суарез
Аввало, биз «Ливерпул»га қарши баҳсдан сўнг мухлисларимиздан узр сўрамоқчимиз. Бундан аввал «Рома» билан бўлган учрашувдаги хатоларимизни қайталадик ва ҳақли равишда жазоландик. Ўзимиз ва хатоларимиз устида ишлашимиз шарт! Тўғриси жуда аламли мағлубият бўлди. Айниқса 4-голдан сўнг биз ўзимизни ўспиринлардек тутдик. Месси бизнинг етакчимиз ва сардоримиз. Унинг жамоадан кетишига ишонмайман. У бу шаҳарни ва бу клубни севади ва футболчилик даврида бу шаҳардан узоққа кета олмаса, керак. Тўғри унинг биздан жахли чиққани рост. У биз ЙЧЛ финалида ўйнашимиз учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди, лекин биз панд бериб қўйдик. Клубда ҳозир улкан ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ўзгаришлардан сўнг хатоларимизни такрорламасликка урунамиз.
Тер Стеген
Бу ўйин ҳаммамизнинг ёдимизда ёмон хотиралар билан қолиши аниқ. Айниқса, Мессининг. Сабаби, у ҳаммамиздан кўра кўпроқ ғалаба учун ҳаракат қилди ва оҳиригача курашди. Оқибатда эса бизнинг айрим камчиликларимиз сабабли совринсиз қолди. Биз бу ишимиз учун ундан узр сўрадик. У «Барселона»га керак. «Барселона»ҳам унга керак! У бутун умрини шу клуб учун бағишлаган ва оҳиригача шундай бўлиб қолади!
Вальверде
Мен ўз жойимда қоламанми ёки йўқми, тўғриси биламадим, буни раҳбарият ҳал қилади. Мана иккинчи йилдирки ҳисобда олдинда бора туриб аламли мағлубиятга учрамоқдамиз. Мен бу мағлубиятларни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. «Рома»дан учралган мағлубиятдан сўнг керакли хулосаларни чиқаришимиз шарт эди. Афсуски, биз рақибнинг ўйинга бундай ёндошувига тайёр эмас эдик. Ҳаммаси биз кутмаган томонга бурулиб кетди. Ички чемпионатдаги ғалаба мухлисларимиз учун ҳеч нарсани англатмайди, улар ЙЧЛ совринини кутишган эди. Биз буни уддасидан чиқа олмаганимиз учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. Мессининг кетиши ҳақидаги саволга жавоб бера олмайман! Унинг клубдан кетгиси бор, аммо клуб уни қўйиб юбормоқчи эмас. Месси ҳозирча ҳеч нарсани ҳал қилганича йўқ!